Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 05.01.1992 й. 2-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотишдан олинадиган 5 фоизли солиқни бекор қилиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
05.01.1992 й
N 2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУДУДИДА СОТИШДАН ОЛИНАДИГАН
5 ФОИЗЛИ СОЛИҚНИ БЕКОР ҚИЛИШ
ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 1992 йил 6 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотишдан олинадиган 5 фоизли солиқ бекор қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 4 мартдаги 47-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов