Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.1999 й. 353-сон "Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.07.1999 й.

N 353



ҲАҚ ТЎЛАНАДИГАН ЖАМОАТ ИШЛАРИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1998 йил 25 декабрдаги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚAPOP ҚИЛАДИ:


1. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1992 йил 13 майдаги 235-сон қарори 1-бандининг иккинчи хат боши, шунингдек қарорга 1-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 5-сон, 18-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сон қарори билан тасдиқланган Ўзгартиришлар ва қўшимчалар 1-бандининг "в" ва "г" кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 7, 40-модда.