Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.04.2014 й. ПФ-4608-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
04.04.2014 й.
N ПФ-4608
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА
ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Радиочастота спектрини бошқаришни ташкил қилиш ва фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида" 2013 йил 22 октябрдаги ПҚ-2053-сонли қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
Президентининг
2014 йил 4 апрелдаги
ПФ-4608-сонли Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим
ҳужжатларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 8 ноябрдаги ПФ-3678-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тўғрисидаги низомнинг 18-банди ўн иккинчи хатбошидаги "радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси" сўзлари "радиочастоталар бўйича Республика кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 14 апрель, 15-сон, 162-модда