Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.04.2008 й. ПҚ-831-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.04.2008 й.

N ПҚ-831



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компаниясини тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 29 декабрдаги ПҚ-766-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2008 йил 4 апрелдаги

ПҚ-831-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритиладиган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қозоғистон Республикаси билан икки томонлама маҳсулот айирбошлашни ошириш бўйича интеграциялашув жараёни ва чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида" 2006 йил 25 апрелдаги ПҚ-332-сонли қарори иловасининг 4.4.1-позициясидаги "СамКочавто" ва "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" ХК" сўзлари тегишли равишда "Самарқанд автомобиль заводи" МЧЖ" ҳамда "республиканинг қишлоқ хўжалик машинасозлиги корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2007 - 2010 йилларда хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 20 июлдаги ПҚ-672-сонли қарорида:

1 ва 2-иловаларидаги "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" ХК" сўзлари "қишлоқ хўжалик машинасозлиги корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;

2-иловадаги 10-позиция чиқариб ташлансин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 14-15-сон, 99-модда.