Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2007 й. 147-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
19.07.2007 й.
N 147
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ҲАҚИДА
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар
бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"
2007 йил 7 июндаги ПҚ-649-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 7 июндаги ПҚ-649-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.С.Санақулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев
2007 йил 19 июлдаги
147-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 29-30-сон, 305-модда.