Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.06.2007 й. 108-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.06.2007 й.

N 108



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Олмалиқ кон-металлургия комбинати" ОАЖнинг

ташкилий тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида"

2007 йил 25 апрелдаги ПҚ-628-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" ОАЖнинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2007 йил 25 апрелдаги ПҚ-628-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг Уставини тасдиқлаш тўғрисида" 1994 йил 9 июндаги 291-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1996 йил 6 июндаги 213-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Олмалиқ кон-металлургия комбинатини акционерлик жамиятига айлантириш тўғрисида" 1997 йил 10 февралдаги 71-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 23-сон, 236-модда.