Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.02.2007 й. 35-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.02.2007 й.

N 35



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ истеъмол товарлари кўргазмалари ва ярмаркаларини ўтказиш соҳасида "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси фаолиятини фаоллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 29 декабрдаги 270-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда "Ўзулгуржисавдоинвест" улгуржи савдо корхоналари уюшмаси томонидан халқ истеъмол товарлари кўргазмалари ва ярмаркаларини ўтказиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 16 февралдаги

35-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро ярмарка савдоси республика марказини ташкил этиш тўғрисида" 1999 йил 4 мартдаги 97-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзкўргазмасавдо" доимий ишловчи республика ярмарка савдоси марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 5 сентябрдаги 340-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 56-модда) ва қарорга илова.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2003 йил 13 январдаги 14-сон қарорига илованинг 21-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 5-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига 1-илованинг 24-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-9-сон, 48-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 7-8-сон, 66-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2007 й., N 2-3, 10-модда.