Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.07.2005 й. ПФ-3626-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

19.07.2005 й.

N ПФ-3626



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-3602-сонли ҳамда 2005 йил 4 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг номини ўзгартириш тўғрисида"ги ПФ-3603-сонли фармонларига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2005 йил 19 июлдаги

ПФ-3626-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

баъзи фармонларига киритиладиган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикасининг Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида"ги ПФ-758-сонли Фармонида:

2-бандда:

биринчи, иккинчи ва учинчи хатбошидаги "ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидаги "ва республикада хусусий бизнесни ривожлантиришга кўмаклашиш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

3-банддаги "ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш" деган сўзлар чиқариб ташлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 23 июлдаги "Корхоналар банкротлиги ва санацияси механизмни такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-2342-сонли Фармонининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сонли Фармони билан тасдиқланган Республика ихтисослаштирилган тиббий марказини барпо этиш ва унинг фаолиятини ташкил килиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандидаги "Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" деб ўзгартирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 30 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги ПФ-3306-сонли Фармонининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги "Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-3358-сонли Фармони иловасида:

а) II бўлимда:

1-банддаги "ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси"

6) IV бўлимда:

1-банд чиқариб ташлансин;

2-3-бандлар тегишли равишда 1-2-бандлар деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 28-29-сон, 204-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2005 йил, 7-сон, 243-модда