Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 06.09.2013 й. 19-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

06.09.2013 й.

N 19

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ "БОЛАЛАР

ТАРБИЯСИ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛГАН НИЗОЛАРНИ

ҲАЛ ҚИЛИШДА СУДЛАР ТОМОНИДАН ҚОНУНЛАРНИ

ҚЎЛЛАШ АМАЛИЁТИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги ҳамда судлар амалиётида қонунчиликнинг тўғри ва бир хил қўлланилишини таъминлаш мақсадида, "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 23-сонли "Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


а) 2-бандидан "ёки уни ҳақиқий эмас деб топиш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


б) 25-бандининг биринчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


в) 25-бандининг иккинчи хатбошисидаги "фарзандликка олишни ҳақиқий эмас деб топиш ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


г) 26-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 27, 28-бандларидаги "халқ таълими бўлими", "туман (шаҳар) халқ таълими бўлимининг", "халқ таълими бўлимининг" "халқ таълими бўлими томонидан" сўзлари тегишлича "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими", "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг" сўзлари билан алмаштирилсин.

Олий суд раиси                                                                         Б. Мустафаев



Пленум котиби,

Олий суд судьяси                                                                      А. Усманов