Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 31.03.2005 й. 128-сон "Ўзбекистон Республикаси хўжалик судлари Регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ
ҚАРОРИ
31.03.2005 й.
N 128
"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХЎЖАЛИК
СУДЛАРИ РЕГЛАМЕНТИНИ" ТАСДИҚЛАШ
ТЎҒРИСИДА
Пленум муҳокамага тақдим этилган "Ўзбекистон Республикаси хўжалик судлари Регламенти"ни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида"ги Қонуни 47, 54-моддаларига асосан ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "Ўзбекистон Республикаси хўжалик судлари Регламенти" тасдиқлансин.
2. Мазкур Регламент амалиётда фойдаланиш учун Олий хўжалик суди судлов таркиблари, бошқарма ва бўлимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар хўжалик судларига юборилсин ва унинг ижроси таъминлансин.