Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 03.08.2009 й. 18-0807/20162-сон Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

03.08.2009 й.

N 18-0807/20162


(КЎЧИРМА)




Агар талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномасида воз кечилаётган ҳуқуқни келтириб чиқарувчи битим аниқ кўрсатилмаган бўлса, талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномаси тузилмаган деб ҳисобланади


Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси "Саноатқурилиш-ресурс" МЧЖ манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги Инжиниринг компаниясидан 118750000 сўм ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво талаби рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қоддирилган.

Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш тўғрисидаги янги қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "Қашқадарёсаноатқурилишматериал" унитар корхонаси ва Қашқадарё вилоят ҳокимлиги Инжиниринг компанияси ўртасида 2007 йил 20 октябрда ҳамда 2007 йил 24 сентябрда рақамсиз "қарздан бошқа шахс фойдасига воз кечиш" шартномалари тузилган. Шартнома шартларига кўра, "Қашқадарёсаноатқурилишматериал" унитар корхонаси ўзининг Қашқадарё вилоят ҳокимлиги Инжиниринг компаниясидан бўлган 118750000 сўм дебиторлик қарзини талаб қилиш ҳуқуқини "Саноатқурилишресурс" МЧЖга ўтказган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми 2003 йил 28 февралдаги 110-сонли қарорининг 4-бандига кўра, агар талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномасида воз кечилаётган ҳуқуқни келтириб чиқарувчи битим аниқ кўрсатилмаган бўлса, талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномаси тузилмаган деб ҳисобланиши лозимлиги белгиланган бўлиб, тарафлар ўртасида тузилган "қарздан бошқа шахс фойдасига воз кечиш" шартномасида воз кечилаётган ҳуқуқни келтириб чиқарувчи битим кўрсатилмаган.

Шунга кўра, биринчи инстанция суди томонидан даъво талаби рад этилиб тўғри хулосага келинган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириб, ишни кассация тартибида кўриш билан боғлиқ почта харажати Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан оддиндан тўланганлигини инобатта олишни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2010 й., 8-сон