Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 03.05.2007 й. 18-0604/4849-сонли Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

03.05.2007 й.

N 18-0604/4849


(КЎЧИРМА)




Суд шартнома шартларини нархлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади. Шартноманинг шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва бутун шартноманинг маъносига та??ослаш йўли билан аниқланади


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси "Нишон" қишлоқ хўжалик кооперативи манфаатида вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, "Нишон пахта тозалаш" АЖдан ортиқча топширилган хом ашёси учун 18790543 сўм асосий қарз ва 9395271 сўм пеня ундиришни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан 18790543 сўм асосий қарз ундирилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

"Нишон пахта тозалаш" АЖнинг кассация шикоятида ва Қашқадарё вилоят прокуратурасининг протестида суд қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикояти ва протести важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан суд қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2003 йил 17 апрелда 4-сонли давлат эҳтиёжи учун сотиб олинадиган пахта хом ашёси ва уруғлик пахта учун контрактация шартномалари тузилган. Ушбу шартномалар бўйича даъвогар жавобгарга 2003 йилда 400 тонна ўрнига 843 тонна пахта хом ашёси етказиб берилганлигини, ортиқча етказиб берилган 443 тонна пахта хом ашёси учун 20 фоиз ортиқча бўлган нархлар бўйича ҳақ тўланишини кўрсатиб, ортиқча топширилган хом ашё учун 18790543 сўм асосий қарз ва 9395271 сўм пеня ундиришни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 363-моддасида суд шартнома шартларини шарҳлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади. Шартноманинг шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва бутун шартноманинг маъносига та??ослаш йўли билан аниқланиши белгиланган.

Тарафлар ўртасида тузилган контрактация шартномаларида даъвогар - "хўжалик" пахта хом ашёсини етказиб беришга, жавобгар - "тайёрловчи" етказиб берилган маҳсулот учун белгиланган тартибда ҳисоб-китобни амалга оширишга келишилган. Контрактация шартномасида режадан ортиқча топширилган маҳсулот учун 20 фоиз устама тўланиши белгиланмаган.

Шунингдек, жавобгар пахта хом ашёсининг тўлиқ қийматини тўлаган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилишни ва даъвогарнинг даъвосини рад этишни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 й., 12-сон