Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 23.03.2010 й. 11-1028/1887-сон Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

23.03.2010 й.

N 11-1028/1887


(КЎЧИРМА)




Давлат солиқ хизмати органининг инкассо топшириқномасини ҳақиқий эмас деб топиш ёки жарима тўлаш мажбуриятидан озод этиш тўғрисидаги низолар хўжалик суди судловига тааллуқли эмас


"Ангрен шаҳар де??он бозори" МЧЖ хўжалик судига мурожаат қилиб, Ангрен шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 2009 йил 6 ноябрдаги 120002143/1576-сон инкассо топшириқномасини ҳақиқий эмас деб топишни ва жамиятни жарима тўлаш мажбуриятидан озод этишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ажрими билан иш юритиш тугатилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида суд ажримини бекор қилиб, 3588700 сўм жарима қўллаш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "Ангрен шаҳар де??он бозори" МЧЖ хўжалик судига мурожаат қилиб, Ангрен шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 2009 йил 6 ноябрдаги 120002143/1576-сон инкассо топшириқномасини ҳақиқий эмас деб топишни ва жамиятни жарима тўлаш мажбуриятидан озод этишни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 24-моддаси биринчи қисмининг 10-бандида ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжатини ёки бошқа ҳужжатни ижро этилиши мумкин эмас деб топиш тўғрисидаги низолар хўжалик суди судловига тааллуқли эканлиги белгиланган. Аммо давлат солиқ хизмати органининг инкассо топшириқномасини ҳақиқий эмас деб топиш ёки жарима тўлаш мажбуриятидан озод этиш тўғрисидаги низолар хўжалик суди судловига тааллуқли эканлиги белгиланмаган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 86-моддасининг 1-бандига кўра, низо хўжалик судида кўриш учун тегишли бўлмаса, иш юритиш тугатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида" 2007 йил 15 июндаги 162-сон қарорининг 19-бандида тушунтириш берилган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 5000 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасига юкланади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2010 й., 12-сон