Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 02.11.2009 й. 10-0920/11968-сон Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

02.11.2009 й.

N 10-0920/11968


(КЎЧИРМА)




Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунча берган аризасига мувофиқ қўлланилади


Даъвогар - "Олмалиқ гўшт-сут савдо" ОАЖ улгуржи ҳудудий базаси даъво аризаси билан хўжалик судига мурожаат қилиб, жавобгар - "Турапов Анваржон Зуфарович" хусусий корхонаси ҳисобидан 11110000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қоддиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, низо "Турапов Анваржон Зуфарович" хусусий корхонаси томонидани тарафлар ўртасида имзоланган 2004 йил 9 июлдаги 1/КПН-сонли кўчмас мулк олди-сотди шартномаси бўйича мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида келиб чи??ан.

Даъво аризасида тарафлар ўртасидаги муносабат 2005 йилнинг август ойига қадар давом этганлиги қайд этилган. Бироқ, даъвогар томонидан иш ҳужжатларига ўз даъво талабларини асослантирувчи ҳужжатлар илова қилинмаган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 153-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланилади.

Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади.

Даъвогар томонидан биринчи инстанция судига 2006 йилнинг август ойидан бошлаб дебиторлик қарзларини ундириш бўйича тегишли чораларни кўрганлиги ҳақидаги ҳужжатлар тақдим этилмаган. Бунинг натижасида, даъво муддатининг узилиши каби ҳолатлар исботини топмаган.

Қайд этилган ҳолатлар асосида, биринчи инстанция суди даъвогар томонидан ўз даъво талабларини асослантира олмаган ва даъвогар судга даъво муддати ўтказиб юборилгандан сўнг мурожаат қилган ҳамда даъво муддатини тиклаш асослари мавжуд эмас деб ҳисоблаган ҳолда даъвони рад этиб, қонуний хулосага келган.

Бу ҳолда, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари билан асослантирилган қарор қабул қилинганлиги учун ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни ҳамда ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2010 й., 8-сон