Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Товар олиб киришда фермер хўжалиги томонидан акциз солиғи ва ҚҚС тўланиши тўғрисидаги низо бўйича

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ТОВАР ОЛИБ КИРИШДА

ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ТОМОНИДАН

АКЦИЗ СОЛИҒИ ВА ??С ТЎЛАНИШИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗО БЎЙИЧА



ИШНИНГ МОҲИЯТИ

     

Ягона ер солиғи тўловчиси бўлган фермер хўжалиги 2002 йилда республикага товар олиб келиб,  ундан божхоначиларнинг талабига кўра қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи - жами 135 миллион сўм тўлади. Буни асоссиз деб ҳисоблаб, субъект хўжалик судига нотўғри тўланган божхона тўловлари суммаларини божхона органидан тўлиқ ҳажмда ундириш тўғрисида даъво аризаси билан мурожаат қилди.



ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Хўжалик қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси ва ягона ер солиғи тўловчиси ҳисобланади. Қонун талабларига мувофиқ, уни барча умумдавлат ва маҳаллий солиқлар, шу жумладан импорт қилинадиган товарларга доир солиқлар: қўшилган қиймат ва акциз солиқлари жами ўрнига ҳам тўлайди. Олиб кирилаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви чоғида божхона органига субъектни тилга олинган тўловларни тўлашдан озод қилиш талаби баён этилди, бироқ уни қондириш рад этилди. Шу тариқа асоссиз тўланган маблағлар тўлиқ ҳажмда қайтарилиши керак.



БОЖХОНА ОРГАНИНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Фермер хўжалиги фақат ўзининг асосий фаолияти - қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва сотиш бўйича ягона солиқ тўловчиси ҳисобланади. Товарни у бундай фаолият доирасида олиб келмаган. Импорт қилинадиган товарларга доир ??С ва акциз солиғи божхона тўловлари, бунинг оқибатида эса - улар ўрнига субъект ягона ер солиғи тўлайдиган умумдавлат тўловлари рўйхатига кирмайдиган, уларнинг мустақил турлари ҳисобланади.

Шу сабабли юқорида тилга олинган тўловларни хўжалик товарларни олиб кириш чоғида тўлаши шарт эди. Божхона органининг талаби асосли, уларни тўлаш ҳам қонунийдир.



СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ


Суд, иш материалларини ўрганиб, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларни аниқлади:

- фермер хўжалигининг уставида қайд этилган қоидаларга мувофиқ, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва сотиш унинг асосий фаолият тури ҳисобланади;

- кўрсатилган таъсис ҳужжати хўжаликка импорт товарларни олиб кириш ва сотишга доир фаолиятни амалга ошириш имконини берган;

- божхона ҳудудига олиб кирилган товарлар туркумига (алкоголли маҳсулот эмас) божхона органининг талабига кўра ??С ва акциз ҳисоблаб ёзилган ва тўланган.

Қонун қоидаларини таҳлил қилиб, суд қуйидагиларни белгилади:

- Солиқ кодекси 8-моддасининг саккизинчи қисмига кўра (2002 йил 12 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 568-II-сон қонунига мувофиқ ўзгартишлар киритишдан аввалги таҳрирда) фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси сифатида ўша пайтда амал қилган барча умумдавлат ва маҳаллий солиқлар ҳамда йиғимлар жами ўрнига, алкоголли маҳсулотга доир акциз солиғи бундан мустасно, ягона ер солиғини тўлаган;

- Президентнинг 1998 йил 10 октябрдаги “Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғини жорий этиш тўғрисида” ПФ-2086-сон Фармонининг 2-бандига (Президентнинг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сон Фармонига кўра ўзгартишлар киритишга қадар), шунингдек Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида йўриқноманинг 2-бандига мувофиқ (Молия вазирлиги ва ДСҚнинг Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 5 мартда 1102-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) Молия вазирлиги ва ДСҚнинг Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 16 февралда 1102-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан ўзгартишлар киритилгунга қадар таҳрирда, фермер хўжалиги даромад (фойда) солиғи; қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи (бундан алкоголли маҳсулотга доир акциз солиғи мустасно); экология солиғи; сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ; ер остидан фойдаланганлик учун солиқ; мол-мулк солиғи; ер солиғи; инфратузилмани ривожлантириш солиғи; бошқа маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ўрнига ягона ер солиғи тўлаган;

- кўрсатилган Йўриқноманинг 5-бандига кўра (Молия вазирлиги ва ДСҚнинг Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 22 январда 1102-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан унга қўшимча киритилгунига қадар) фермер хўжалиги, у қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш билан бир қаторда бошқа хўжалик фаолиятини, шу жумладан импорт товарларни олиб кириш ва сотишни ҳам амалга оширишидан қатъи назар, ягона ер солиғи тўловчиси ҳисобланарди;

- юқорида кўрсатилган Йўриқноманинг 3-бандига мувофиқ, фермер хўжалиги учун ягона ер солиғини тўлаш билан бир қаторда фақат божхона божлари, давлат божлари, лицензия йиғимлари, давлат мақсадли жамғармаларига ажратмаларни тўлаш тартиби сақланган. Божхона кодексининг 103-моддасига кўра эса, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи божхона тўловларининг бошқа мустақил турларидир (божхона божидан ташқари);

- унга кўра қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш ва қайта ишлаш билан бир қаторда бошқа фаолият турлари билан шуғулланувчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари - ягона ер солиғи тўловчилари алоҳида ҳисоб юритишлари ва фаолиятнинг бошқа турлари бўйича амалдаги қонунларда назарда тутилган солиқларни тўлашлари шарт бўлган Низом 2003 йил 1 январдан кучга кирган (Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2003 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида” 455-сон қарорига 26-илова 3-бандининг “б”-кичик банди). Фермер хўжалиги 2002 йилда олиб кирилган товарлар бўйича тўланган пул маблағларини қайтариш талабини баён қилгани сабабли, юқорида кўрсатилган янгилик ўша даврда қўлланмаган ва фермер хўжалиги давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 2003 йил 1 январга қадар импорт қилинадиган товарларга доир ??С ва акциз тўлашдан озод қилинган эди.

Баён этилганлар асосида суд фермер хўжалигининг талабини қондирди ва импорт товарлар олиб кирилиши чоғида 2002 йилда тўланган қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи суммаларини унга қайтариб бериш тўғрисида қарор чиқарди. Хўжалик судининг юқори инстанциялари ушбу ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос топишмади.



Ш А Р Ҳ


Кўрилган низонинг моҳиятини ойдинлаштиришда қуйидаги ҳолатларга эътибор қаратилиши зарур: товарлар 2002 йилда олиб кирилган; фермер хўжалиги 2004 йилда хўжалик судига айни 2002 йилда товарлар олиб кирилаётганида тўланган ??С ва акциз солиғи суммаларини қайтариш тўғрисида даъво аризаси билан мурожаат қилган.

Суд низони кўриб чиқиш ва моҳиятига кўра ҳал этишда 2002 йил 31 январгача ҳолатда амал қилган қонунларга асосланди.

Ўша пайтда Солиқ кодекси 8-моддасининг саккизинчи қисми, Президентнинг “Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғини жорий этиш тўғрисида” Фармонининг 2-банди, Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида йўриқноманинг (бундан буён- Йўриқнома) 5-банди билан белгиланган қоидаларга кўра, ягона ер солиғи тўловчиси ҳисобланган тадбиркорлик субъектлари - қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари уни умумдавлат ва маҳаллий солиқлар ўрнига тўлаганлар. Келтирилган меъёрий-ҳуқуқий қоидалар ??С тўланмаслиги қоидаси фақат ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарларга ёки импорт қилинадиган товарларга ҳам қўлланиши тўғрисида аниқлаштирувчи кўрсатмаларни ўз ичига олмаган. Суд шундан келиб чиқдики, импорт қилинадиган товарларга доир ??С солиқнинг мустақил тури эмас, балки Солиқ кодексининг 65-моддасида қайд этилган умумий тушунча қамраб олинади, унга кўра ??С товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш), уларни реализация қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар (ишлар, хизматлар) импорт қилиш жараёнида қўшилган қийматнинг бир қисмини бюджетга ажратишдир. Шу сабабли уларнинг ўрнига ягона ер солиғи тўланган тўловларнинг рўйхатида “қўшилган қиймат солиғи”нинг умумий тарзда кўрсатилиши ҳамда кўрилаётган даврда уни тўловчиларга нисбатан импорт қилинаётган товарларга доир ??С тўлаш тартибини сақлаш хусусида алоҳида кўрсатмаларнинг йўқлигини суд фермер хўжалиги фойдасига қўллади ва унинг товарларни божхона ҳудудига олиб кириш чоғида ??С тўламаслик ҳуқуқини тасдиқлади. Худди шундай тартибда у хўжаликнинг олиб кириш чоғида акциз тўламаслик ҳуқуқини тасдиқлади.

Ягона ер солиғи тўловчилари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш билан бир қаторда бошқа фаолият турлари, жумладан товарлар импорти билан шуғулланганига қарамай, уни тўлаганлар. Қонун ҳужжатларида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ягона ер солиғи ушбу қоидаларни фақат уларнинг асосий фаолият турига нисбатан “боғлаб олмасдан” тўлаш тўғрисида умумий кўрсатмаларгина борлиги, шунингдек кўрсатилган даврда фаолиятнинг бошқа турлари бўйича кўрилаётган тоифадаги солиқ тўловчилар бошқа солиқларни ҳам тўлашлари шартлиги тўғрисида алоҳида аниқлаштирувчи меъёрий-ҳуқуқий кўрсатмалар мавжуд эмаслиги сабабли суд бунда ҳам фермер хўжалигининг далилларини асосли деб топди ва унинг импорт қилинадиган товарларга доир ??Сни ҳам, акцизни ҳам тўламаслик ҳуқуқини тасдиқлади.

Шунга ҳам эътибор қаратиш лозимки, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари - ягона ер солиғи тўловчилари, агар улар асосий фаолият билан бир қаторда тадбиркорлик фаолиятининг бошқа турларини ҳам амалга оширсалар, бошқа солиқларни тўлашга мажбурликлари хусусидаги қоида 2003 йил 1 январдан бошлаб, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарорига мувофиқ белгиланган. Фермер хўжалиги у кучга киргунга қадар тўланган пул маблағларини қайтариш тўғрисида ариза берди. Шу сабабли суд даъво аризасини бериш пайтида эмас, балки товарлар олиб кирилган даврда амал қилган қонун ҳужжатларига амал қилди.

Бугунги кунда қонунчиликда аҳвол бошқача. Солиқ кодекси 8-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари, товарлар (ишлар, хизматлар) импортига доир акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғини истисно этганда, барча умумдавлат ва маҳаллий солиқлар ҳамда йиғимлар жами ўрнига ўзлари ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича ягона ер солиғи тўлайдилар. Бу билан қуйидагилар белгиланган:

- агар қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси - ягона ер солиғи тўловчи импорт товарлар олиб киришни амалга оширса, у ўзининг мақомидан қатъи назар кўрсатилган товарларга доир қўшилган қиймат солиғини, шунингдек акциз солиғини (агар олиб кириладиган товар акцизли товарларга кирса) тўлаши шарт;

- ягона ер солиғини қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари фақат ўзларининг асосий фаолияти, яъни - қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзлари етиштирган маҳсулотни қайта ишлаш бўйича тўлайдилар.

Агар кўрилаётган тоифа субъектлари асосий фаолиятдан ташқари тадбиркорлик фаолиятининг бошқа турлари билан ҳам шуғуллансалар, улар алоҳида ҳисоб юритишлари ва бошқа турлар бўйича мазкур тўловчилар тоифаси учун назарда тутилган барча солиқларни тўлашлари шарт Йўриқнома 5-бандининг иккинчи хатбошиси). Чунончи, масалан, агар қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш ва ўзлари етиштирган маҳсулотни қайта ишлаш билан бир қаторда савдо фаолиятини амалга оширсалар, иккинчи фаолият тури бўйича улар ялпи даромад солиғи ва мол-мулк солиғи тўловчилари ҳисобланадилар (Йўриқнома 5-бандининг иккинчи хатбошиси, Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ялпи даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 2-банди (Адлия вазирлигида 1260-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Агар улар автотранспортни қисқа муддат сақлаш учун автомобиль тўхташ жойларида бизнес юритсалар, қатъий белгиланган солиқ тўлайдилар (Йўриқнома 5-бандининг иккинчи хатбошиси, Алоҳида турдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахслар учун қатъий белгиланган солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом (Адлия вазирлигида  1218-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 6-бандининг иккинчи хатбошиси) ва ҳоказо.

Шу сабабли ягона ер солиғи тўловчилари бугунги кунда асосий фаолиятдан ташқари бошқа тадбиркорлик фаолияти турларини амалга ошираётганда амалдаги солиқ қонунчилигининг ушбу қоидаларини ҳисобга олишлари лозим.



Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган