Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Йул жамғармасига ажратмалар объектини белгилаш тўғрисидаги низо бўйича

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЙУЛ ЖАМҒАРМАСИГА АЖРАТМАЛАР

ОБЪЕКТИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗО БЎЙИЧА


ИШНИНГ МОҲИЯТИ

Шуъба хўжалик жамияти Йўл жамғармасига ажратмаларни амалга оширди. Кейинроқ у ортиқча сумма тўланган деб ҳисоблади ва хўжалик судига уни қайтариш тўғрисида илтимос билан мурожаат қилди.



ЖАМИЯТНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Жамият воситачи ташкилот ҳисобланади ва ўз асосий (ишлаб чиқариш) корхонасининг маҳсулотини комиссия шартномалари асосида сотишни амалга оширади. Йўл жамғармасига бадалларни ҳисоблаш учун база бўлиб унинг учун, комиссия шартномалари бўйича сотилган маҳсулотдан олинган барча тушум эмас, балки комиссион ҳақ суммаси ҳисобланади.



ЖАМҒАРМАНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Республика йўл жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги низомнинг (Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 5 июлдаги 334-сон қарори билан тасдиқланган, бугунги кунда ўз кучини йўқотган) 6-бандига мувофиқ савдо ва воситачилик ташкилотлари бўйича Йўл жамғармасига тўловларни ҳисоблаш учун объект бўлиб товар айланмасининг ҳажми ҳисобланади, унинг таркибига чакана ва улгуржи савдодан тушумлар киритилади.




Ш А Р Ҳ


Мазкур низони кўраётганда суд юридик шахс фаолиятининг хусусияти ва унинг даромад манбаларига асосланди.

Шуъба хўжалик жамияти, таъкидланганидек, комиссионер сифатида майдонга чи??ан ва у билан тузилган шартномага кўра асосий (ишлаб чиқариш) хўжалик жамияти томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотишни амалга оширган. Мазкур фаолият тури бўйича даромад олиш тартиби бир қадар ўзига хослиги тушунарли бўлганлиги учун суд қандай пул тушумларини мазкур шахс - комиссионернинг Йўл  жамғармасига ажратмалар объектига киритиш зарурлигидан келиб чиқди, яъни: комиссия шартномалари бўйича сотилган маҳсулотнинг бутун ҳажмиданми ёки фақат комитент (асосий ишлаб чиқариш корхонаси) томонидан тўланган комиссион ҳақними.

Суд комиссионер учун комиссия шартномалари бўйича берилган маҳсулотни сотишдан олган даромадни аниқлаш чоғида Солиқ кодексининг 17-моддасига амал қилиш зарурлигига асосланди, унда жами даромад таркибига юклаб жўнатилган товар, бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) ҳамда бошқа операциялар учун юридик шахс оладиган (олган) ёки у текинга олган пул ёки бошқа маблағ - воситалар киритилиши кўрсатилган. Юридик шахс жами даромадининг таркибий қисмларидан бири бўлиб товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотишдан олинган тушум ҳисобланади.

Бунда Юридик шахслар даромади (фойдаси)га солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (АВ томонидан 1997 йил 29 декабрда 382-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бугунги кунда ўз кучини йўқотган) 10-бандининг тў??изинчи хатбошисига кўра воситачилик фаолиятидан даромад (комиссион ҳақ, фоизлар) оладиган корхоналар учун сотишдан олинган тушум деганда солиқ солинадиган даврда амалга оширилган барча битимлар бўйича олинган комиссион ҳақлар (фоизлар) суммаси тушунилади.

Шу тариқа, шуъба хўжалик жамияти Йўл жамғармасига мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш учун объектни белгилаш чоғида комиссия шартномалари бўйича фаолият юритишга татбиқан белгиланган “сотишдан олинган тушум” мезонидан келиб чиқиши керак эди.

Сўнгра бевосита Йўл жамғармасига ажратмалар объектини ойдинлаштириб олиш зарур. Жавобгарнинг вакиллари, биз кўрганимиздек, шуъба хўжалик жамияти воситачи ташкилот бўлиб ҳисобланишини таъкидлаганлар, Республика йўл жамғармасининг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги низом 6-бандининг учинчи хатбошисига кўра воситачилик, савдо корхоналари учун мазкур жамғармага ажратмалар объекти бўлиб товар айланмасининг ҳажми ҳисобланади.

Бироқ, суд ушбу вазиятда кўрсатилган важларни қабул қилмади ва буни воситачилик ташкилотлари учун товар айланмасининг ҳажмига татбиқан келтирилган қоида ялпи даромад солиғини тўловчиларга нисбатан қўлланиши билан асослади. Шуъба хўжалик жамиятига нисбатан эса ажратмалар объекти бўлиб айни комиссион ҳақлар суммаси ҳисобланади.

Айтилганлардан келиб чиқиб, шунингдек шуъба хўжалик жамияти комиссион ҳақлар суммаси эмас, балки сотишдан олинган тушумнинг бутун суммаси унинг учун ажратма объекти бўлиб ҳисобланади деб хато фикрлаб, аввалбошдан Йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китобларини нотўғри бажарганлигини ҳисобга олган ҳолда суд даъвогарнинг талабларини қондириш ва ортиқча тўланган суммани қайтариш тўғрисида қарор қабул қилди.

Жавобгар вакилларининг шикояти бўйича иш аввал апелляция инстанциясида кўрилди, у қабул қилинган қарорни тўғри деб топди. Сўнгра иш Олий хўжалик судининг кассация инстанциясида кўрилди, у ҳам биринчи инстанция суди хулосаларининг тўғрилиги ва қонунийлигини тасдиқлади.

Бир жиҳатга эътиборни қаратишни ҳам хоҳлардик. Юқорида айтилганидек, янги ҳужжатлар - юридик шахсларнинг даромади (фойдаси)га солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (янги таҳрири, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 2002 йил 13 мартда 1109-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг даромадларини шакллантириш ва маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисидаги низом (Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августдаги 361-сон қарорига 6-сон илова) қабул қилиниши муносабати билан 382-сон Йўриқнома ҳам, Республика йўл жамғармаси маблағларини шакллантириш ва уларни ишлатиш тўғрисидаги низом ҳам бугунги кунда ўз кучини йўқотган. Бироқ, уларнинг воситачилик фаолиятидан даромад оладиган (комиссион ҳақ сифатида) юридик шахслар учун “тушум” тушунчасига, шунингдек савдо, воситачилик корхоналари учун Йўл жамғармасига товар айланмаси ҳажмидан ажратмаларга тааллуқли бўлган қоидалари (аввалги ҳужжатларда мустаҳкамланган ва мазкур материалда кўриб чиқилган қоидага айнан ўхшаш) умуман олганда ўзгаришларсиз қолди, бу эса кейинчалик қараб чиқилган низога ўхшаш низоларнинг пайдо бўлиши эҳтимолини истисно этмайди.



Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган