Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 27.12.2007 й. Р N 132-сонли Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

РАЁСАТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.12.2007 й.

Р N 132

(КЎЧИРМА)

"Жасур АЖГД" фермер хўжалиги Сурхондарё вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Нормурод" фермер хўжалиги ва Бандихон туман ҳокимлиги ҳамда қўшимча жавобгар - "Дўстлик" де??он ва фермер хўжаликлари уюшмасига нисбатан Бандихон туман ҳокимининг 1998 йил 10 сентябрдаги 248-сонли ва 2003 йил 26 декабрдаги 379-сонли қарорининг "Нормурод" фермер хўжалигига 106 гектар ер майдони ажратиш қисмини, 1998 йил 11 сентябрдаги "Дўстлик" де??он ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан "Нормурод" фермер хўжалиги ўртасида тузилган 106 гектар ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини ҳамда 2000 йил 19 февралда берилган ОY тартиб рақамли 031731-сонли гувоҳномани ҳақиқий эмас деб топиб, бекор қилишни, Бандихон туман ҳокимининг 2001 йил 19 декабрдаги 367-сонли қарори билан ажратилган 20,5 гектар, оилавий пудрат асосида берилган 13 гектар ер майдони, жами 33 гектар ер майдонини "Жасур АЖГД" фермер хўжалигига қайтариб олиб беришни, Бандихон туман ҳокимининг 2001 йил 13 декабрдаги 352-сонли, 2001 йил 19 декабрдаги 376-сонли, 2002 йил 6 сентябрдаги 327-сонли ва 2004 йил 19 ноябрдаги 254-сонли қарорларининг ҳақиқийлигини тиклашни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2005 йил 28 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Бандихон туман ҳокимининг 1998 йил 10 сентябрдаги 248-сонли ва 2003 йил 26 декабрдаги 379-сонли қарори иловасининг "Нормурод" фермер хўжалигига 106 гектар ер майдони ажратиш қисми, "Дўстлик" де??он ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан "Нормурод" фермер хўжалиги ўртасида тузилган 106 гектар ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномаси ҳамда туман ер ресурслари бўлими томонидан берилган ОY тартиб рақамли 031731-сонли гувоҳнома ҳақиқий эмас деб топилган.

Даъвонинг Бандихон туман ҳокимининг 2001 йил 13 декабрдаги 352-сонли, 2001 йил 19 декабрдаги 367-сонли, 2002 йил 6 сентябрдаги 327-сонли, 2004 йил 19 ноябрдаги 254-сонли қарорларининг ҳақиқийлигини тиклаш қисми кўрмасдан қолдирилган.

Даъвонинг қолган қисми рад қилинган.

Апелляция инстанцияси судининг 2005 йил 27 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвони рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилинган.

Кассация инстанцияси судининг 2005 йил 19 августдаги ажрими билан "Нормурод" фермер хўжалиги ва "Жасур АЖГД" фермер хўжалигига ер ажратиш бўйича ҳужжатларга сохта маълумотлар ва ёзувлар киритилиши, ҳужжатларнинг қалбакилаштирилиши, сохта ҳужжатларни тузиш ва тақдим этилиши ҳолатлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 209, 228-моддаларига асосан жиноят иши қўзғатиш ҳақида хусусий ажрим чиқарилиб, иш юритиш тўхтатилган.

Хусусий ажрим тергов ҳаракатлари олиб бориш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилган.

Бандихон туман прокурорининг ёрдамчиси Х.Қуллиевнинг 2005 йил 14 декабрдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-моддасининг 2-бандига кўра жиноят иши ҳаракатдан тугатилганлиги сабабли, 2006 йил 7 июлда хўжалик иши бўйича иш юритиш тикланган.

Кассация инстанцияси судининг 2006 йил 16 августдаги қарори билан апелляция инстанцияси судининг 2005 йил 27 майдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Протестда суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш масаласи қўйилган.

Раёсат иш бўйича судьянинг маърузасини, бош прокурор ўринбосарининг протестни қувватлаши ҳақидаги фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ва протест важларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан протестни қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Бандихон туман ҳокимининг 2001 йил 19 декабрдаги 367-сонли қарори билан "Дўстлик" де??он ва фермер хўжаликлари уюшмаси ҳудудида "Жасур АЖГД" фермер хўжалиги ташкил этилиб, 20,5 гектар ер майдони ажратилган.

Фуқаро Ш.Нормуродовнинг аризасига кўра ер майдони ажратилиши учун "Дўстлик" жамоа хўжалиги 5-участка ишчи-хизматчиларининг умумий йиғилишининг 1993 йил 18 декабрдаги, жамоа хўжалиги меҳнат жамоаси Кенгашининг 1993 йил 23 декабрдаги, жамоа хўжалиги касаба уюшмаси ва Кенгаш йиғилишининг 1993 йил 24 декабрдаги мажлис баёнлари асосида Бандихон туман ҳокимининг 1993 йил 26 декабрдаги 279-сонли қарори билан "Нормурод" де??он (фермер) хўжалиги ташкил этилиб, унга 13 гектар ер майдони ажратилган.

"Нормурод" фермер хўжалигининг ер майдони ажратиш тўғрисидаги аризаси Бандихон туман ҳокимининг 1994 йил 11 апрелдаги 49-ф фармойиши ва туман агросаноат давлат кооператив хўжаликлари, корхона ва ташкилотлар уюшмасининг хулосаси ҳамда "Дўстлик" жамоа хўжалиги Кенгаш йиғилишининг 1993 йил 24 декабрдаги мажлис баёни асосида туман ҳокимининг 1994 йил 25 майдаги қарори билан 1994 йил 14 майдаги далолатномага кўра "Нормурод" де??он (фермер) хўжалигига 13 гектар эмас, балки 15 гектар ер майдони ажратилган.

Бандихон туман "Чорвадор" қишлоқ фуқаролар йиғинининг 1994 йил 17 майдаги 13/9-сонли қарори билан "Нормурод" фермер хўжалигига 15 гектар ер майдони ажратилганлиги тасдиқланган.

Бандихон туман ҳокимининг "Туманда фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларини синов (аттестация)дан ўтказиш натижалари ҳамда ушбу фермер хўжаликларини қайта рўйхатдан ўтказиш ҳақида"ги 1998 йил 10 сентябрдаги 248-сонли қарорининг 1-иловасида синовдан ўтган фермер хўжаликлари рўйхати, 2-иловада туман ҳокимининг олдинги йилларда фермер хўжаликларини тузиш ҳақида қабул қилган қарорларининг кучини йўқотганлиги ҳақидаги рўйхат, 3-иловасида эса синовдан ўта олмасдан фаолиятини тўхтатиши лозим бўлган фермер хўжаликларининг ва улар ерларининг тегишлича жамоа, фермер хўжаликларига олиб берилиши ҳақидаги рўйхатлар эълон қилинган.

Мазкур қарорнинг 1-иловасида "Нормурод" фермер хўжалиги синовдан ўтганлиги ҳамда унинг фойдаланишида 106 гектар ер майдони мавжудлиги кўрсатилган.

Бандихон туман ер ресурслари бўлими томонидан "Нормурод" фермер хўжалигига ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисида ОY тартиб рақамли 031731-сонли гувоҳнома берилган.

Бандихон туман ҳокимининг 2001 йил 13 декабрдаги 352-сонли қарорига кўра "Дўстлик" де??он ва фермер хўжаликлари уюшмаси таркибида иккита янги "Мустақиллик 10 йиллиги" ва "Дўстлик" фермер хўжаликлари уюшмаси ташкил этилиши белгиланган.

Қайд этилган қарорда "Дўстлик" фермер хўжаликлари уюшмасининг умумий балансига "Мўминобод" фермер хўжалигининг 59 гектар, "Нормурод" фермер хўжалигининг 33 гектар ер майдони олиб берилиши, "Мустақиллик 10 йиллиги" фермер хўжаликлари уюшмасининг умумий балансига 11 та фермер хўжалигининг, жумладан "Нормурод" фермер хўжалигининг 73 гектар ер майдони олиб берилиши кўзда тутилган.

Фуқаро Ж.Абдуллаевнинг аризаси, "Дўстлик" де??он ва фермер хўжаликлари уюшмаси қошидаги фуқароларнинг аризасини ўрганувчи ишчи гуруҳ хулосаси, уюшма аъзоларининг 2001 йил 6 декабрдаги умумий йиғилиши баёни асосида қабул қилинган Бандихон туман ҳокимининг 2001 йил 19 декабрдаги 367-сонли қарорига кўра уюшма ҳудудида "Жасур АЖГД" фермер хўжалиги ташкил этилиши ва унга 20,5 гектар ер майдони ажратилиши кўрсатилган.

"Дўстлик" де??он ва фермер хўжаликлари уюшмаси ва "Жасур АЖГД" фермер хўжалиги ўртасида 2001 йил 20 декабрда 5-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномаси тузилган ҳамда Бандихон туман "Чорвадор" қишлоқ фуқаролар йиғинининг 2001 йил 7 декабрдаги 82-сонли қарори билан "Жасур АЖГД" фермер хўжалигига ер майдони ажратилганлиги тасдиқланган.

Бундан ташқари, "Дўстлик" де??он ва фермер хўжаликлари уюшмаси бошқарув йиғилишининг 2002 йил 10 январдаги 1/2-сонли қарори билан Ж.Абдуллаевга 13 гектар ер майдони оилавий пудратчи сифатида ажратиб берилган.

Бандихон туман ҳокимининг 2003 йил 26 декабрдаги 379-сонли қарорига кўра "Мустақиллик 10 йиллиги" ва "Дўстлик" фермер хўжаликлари уюшмаси ер майдони негизида фермер хўжаликлари ташкил этилиши белгиланган.

"Мустақиллик 10 йиллиги" ширкат хўжаликлари уюшмаси негизида фермер хўжаликлари ташкил этиш бўйича туман ишчи гуруҳининг 2003 йил 23 декабрдаги 3-сонли йиғилиш баёнининг 1-иловасида ушбу ширкат хўжалиги ҳудудида фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларининг ер майдони инвентаризациядан ўтказилганида "Нормурод" фермер хўжалиги фойдаланишида 82,7 гектар ер майдони мавжудлиги аниқланганлиги баён қилинган.

"Дўстлик" ширкат хўжалиги негизида фермер хўжаликлари ташкил этиш бўйича туман ишчи гуруҳининг 2003 йил 24 декабрдаги 4-сонли йиғилиш баёнининг 1-иловасида мазкур ширкат хўжалиги ҳудудида фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларининг ер майдони инвентаризациядан ўтказилганида "Нормурод" фермер хўжалиги фойдаланишида 40,3 гектар ер майдони мавжудлиги баён қилинган.

"Дўстлик" де??он ва фермер хўжаликлари уюшмаси раиси Б.Чориев ва "Нормурод" фермер хўжалиги раҳбари Ш.Нормуродов ўртасида тузилган 1998 йил 11 сентябрдаги ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасига кўра, мазкур уюшма ҳудудида жойлашган 106 гектар ер майдони фермер хўжалиги фойдаланишига ажратилиши кўзда тутилган.

1997-1999 йилларда "Дўстлик" де??он ва фермер хўжаликлари уюшмаси раиси вазифасида ишлаган А.Холматовнинг тушунтиришига қараганда, "Нормурод" фермер хўжалиги ва "Дўстлик" де??он ва фермер хўжаликлари уюшмаси ўртасида уюшма ҳудудидан 106 гектар ер майдони ажратилиши ҳақида шартнома тузилмаган.

Бандихон туман давлат солиқ инспекцияси томонидан "Нормурод" фермер хўжалигида ўтказилган қисқа муддатли текшириш юзасидан 2005 йил 14 апрелда тузилган далолатномада туман ер ресурслари бўлимининг 2004 йил 22 сентябрдаги 90-сонли маълумотномасида "Нормурод" фермер хўжалигининг 1996-2004 йилларнинг 1 январь ҳолатига 106 гектар ер майдони балансга олинганлиги, фермер хўжалиги томонидан 1996-1998 йилларда фойдаланиб келинган 91 гектар ер майдонига ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги баён қилинганлиги, бундан ташқари фермер хўжалиги ва "Дўстлик" де??он ва фермер хўжаликлари уюшмаси раиси Б.Чориев ўртасида 106 гектар ер майдонидан фойдаланиш тўғрисида шартнома тузилганлиги, лекин бу даврда уюшма раиси вазифасида А.Холматов ишлаганлиги кўрсатилган.

Суд томонидан иш ҳужжатларидаги юқорида баён қилинган қарама-қарши ҳолатлар ўрганилмаган ва улар муҳокама қилинмаган.

Бандихон туман ҳокимининг 1998 йил 10 сентябрдаги 248-сонли қарорининг ҳуқуқий асослари текширилмаган. Қарорнинг 1-иловасида "Нормурод" фермер хўжалиги синовдан ўтганлиги ҳамда унинг фойдаланишида 106 гектар ер майдони кўрсатилганлиги ва туман ер ресурслари бўлими томонидан "Нормурод" фермер хўжалигига ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисидаги ОY тартиб рақамли 031731-сонли гувоҳнома берилиши ҳамда давлат солиқ инспекциясининг текшириш далолатномасида эса "Нормурод" фермер хўжалигининг 1996-2004 йилларнинг 1 январь ҳолатига 106 гектар ер майдони балансга олинганлиги моддий ҳуқуқ нормаларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслигига суд томонидан ҳуқуқий баҳо берилмаган.

Суд иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламаган, хўжалик суди аниқланган деб ҳисоблаган иш учун аҳамиятли ҳолатлар исботланмаган.

Бундай ҳолда иш бўйича қабул қилинган суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш лозим.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 200-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни назорат тартибида ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.

Бундай ҳолда Раёсат Сурхондарё вилоят хўжалик судининг 19-0403/1322-сонли иши бўйича қабул қилинган 2005 йил 28 апрелдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2005 йил 27 майдаги қарори ҳамда кассация инстанцияси судининг 2006 йил 16 августдаги қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.

Ишни янгидан кўришда суд Бандихон туман ҳокимининг 1998 йил 10 сентябрдаги 248-сонли қарори ва 2001 йил 19 декабрдаги 367-сонли қарорининг ҳуқуқий асосларини текшириши, фермер хўжаликларига айнан қайси контурлардаги ер майдонлари ажратилганлигини аниқлаш мақсадида ишга туман ер ресурслари хизмати мутахассисларини жалб қилиб, иш ҳужжатларидаги мавжуд далилларни ўрганиб ва уларга ҳуқуқий баҳо бериб, йиғилган далиллар асосида қонуний тўхтамга келиши лозим.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 йил, 10-сон.