Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Юридик фактни белгилаш ҳақида (кўчирма) ЎзР Олий хўжалик суди 30.11.2000 й. 1/600-сонли қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

ҚАРОРИ

1/600-сонли иш

30 ноябр 2000 йил




Юридик фактни белгилаш ҳақида

(кўчирма)



Зарафшон шаҳар "Аста" қидирувчилар артели Навоий вилоят хўжалик судига ариза билан мурожаат этиб, юридик фактни белгилашни сўраган.

Вилоят хўжалик судининг 1999 йил 1 декабрдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилган.

ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти келтирилмаган.

Навоий вилоят прокурорининг суд қароридан норози бўлиб берган кассация протести Олий хўжалик судининг судлов ҳайъатида 2000 йил 7 мартда кўрилиб қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Протестда иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларини бекор қилиб, даъвогарнинг талабини рад этишлик сўралган.

Раёсат, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантиришни лозим топди.

Иш ҳужжатларига қараганда "Навоий тоғ металлургия" комбинати қошидаги "Гатех" кичик корхонаси жамоа аъзоларининг 01.06.1992 йил ўтказилган йиғилишида ихтиёрий бирлашув асосида кичик корхона негизида, кооператив шаклида "Аста" ишлаб-чиқариш қидирувчилар артелини тузиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Зарафшон шаҳар ҳокимининг 23.06.1992 йил 275/6-сонли қарорига асосан "Аста" ишлаб чиқариш қидирувчилар артелининг Низоми рўйхатга олинган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (1963 йил қабул қилинган) 27 - моддасига асосан унинг Низоми рўйхатдан ўтгандан кейин юридик шахс сифатида лаёқатга ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (1997 йилдан амалга киритилган) 46-моддасига асосан ўзининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини билдирадиган номига эга бўлган. Ишлаб-чиқариш артели ушбу кодекснинг 39, 40, 41, 44-моддаларига мувофиқ судга мурожаат қилишдан олдин 5 йил давомида ўз Низомига асосан фаолият кўрсатиб келган.

Аризачи аризасида суд томонидан юридик аҳамиятга эга бўлган қайси фактларни белгиланиши лозимлигини аниқ ифода этмасдан, "Аста" артели 1992 йилдан ишлаб-чиқариш билан шуғулланаётганлигини, ўзининг ташкилий-ҳуқуқий ҳужжатлари, юридик шахс белгилари ва талабларига мувофиқ номи "ишлаб-чиқариш кооперативи" эканлиги фактини тасдиқлаб беришни сўраган.

Ушбу ҳолатда "Аста" артели Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 43-моддаси 6-қисми, Ўзбекистон Республикаси "Кооперация ҳақида"ги Қонуннинг 5-моддаси 2-қисми талабига биноан ўз номини ва ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш юзасидан тегишли ваколатли идораларга мурожаат этиб давлат рўйхатидан ўтиши лозим эди.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик-процессуал кодексининг 23-моддаси 2-бандига кўра бу тоифадаги ишлар хўжалик судига тааллуқли эмас.

Шу асосларга кўра, иш бўйича қабул қилинган суд қарорлари бекор қилиниб, ХПКнинг 86-моддаси 1-қисмига биноан иш юритиш тугатилди.

(асосий)