Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Контрактация шартномаси (кўчирма) "ЎзР Олий хўжалик суди 24.06.1999 й. 535/5-сонли қарори"

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

ҚАРОРИ

535/5-сонли иш

24 июн 1999 йил




Контрактация шартномаси

(кўчирма)



Даъвогар "Хушвақт" де??он-фермер хўжалиги Сурхондарё вилоят хўжалик судига даъво аризасини бериб, жавобгар Ғизириқ тумани "Пахта тозалаш заводи" ҳиссадорлик жамияти билан тузган контрактация шартномасига асосан топширган пахта ҳосилининг қиймати, яъни асосий қарз миқдори 2206850 сўм, 5% жарима 110342 сўм ва тўловнинг ҳар бир кечиктирилган кунига 0,1 фоиздан жарима 326613 сўм, жами 2643805 сўмни ундириб беришни сўраган.

Сурхондарё вилоят хўжалик судининг 1998 йил 19 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, жарима миқдори қисман камайтирилиб, даъвогарга 2319398 сўм ундирилган.

Жавобгарнинг шикоятига биноан иш Қашқадарё вилоят хўжалик судининг апелляция ҳайъатида кўрилиб, 1998 йил 16 октябрдаги қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган.

Жавобгар Олий хўжалик судига кассация шикояти бериб, даъвогар етиштирган пахта ҳосили унга Ғизириқ туман "Гиламбоб" де??он-фермер хўжаликлар уюшмаси орқали топширилганлигини ва бу ҳосил учун шу уюшма билан ҳисоб-китоб қилганлигини, шу сабабли даъво уюшмага нисбатан берилиши лозимлигини кўрсатиб, ўзини жавобгарликдан озод этишни сўраган.

Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг 1999 йил 3 февралдаги қарори билан суд қарорлари бекор қилиниб, даъво тўлиқ рад этилган.

Назорат тартибида келтирилган протестда даъвогар томонидан топширилган пахта учун жавобгар ҳисоб-китобни "Гиламбоб" де??он-фермер хўжаликлар уюшмаси билан олиб борганлиги, бу уюшма эса даъвогар билан ҳисоблашмаган бўлсада ишга жалб қилинмаганлиги, шунинг учун суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгитдан кўришга юбориб, "Гиламбоб" де??он-фермер Хўжаликлар уюшмасини ишга жалб қилиш лозимлиги кўрсатилган.

Раёсат, протест важларини муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан протестни қисман қаноатлантиришни лозим топди.

Ишдаги ҳужжатларидан кўринишича даъвогар 1997 йил 4 мартда жавобгар билан тузган контрактация шартномасига асосан 1997 йилда етиштирган пахта ҳосилини Ғизириқ туман "Гиламбоб" пахта қабул қилиш пункти орқали Ғизириқ туман "Пахта тозалаш заводи" ҳиссадорлик жамиятига топширган. Шартномага асосан даъвогар 97 тонна пахта топшириш мажбуриятини олган бўлиб, уюшмага пахтани топшириш вақтида тузилган далолатномадан кўринишича 103,526 тонна, қиймати 2206850 сўмлик пахта топширган, жавобгар эса қабул қилган пахта ҳосилининг қийматини 5 тақвим кунида тўлаши лозим бўлиб, тўлов ўз вақтида ўтказилмагани ҳолда унинг жавобгарлиги кўзда тутилган.

Қашқадарё вилоят хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилганда ушбу тарафлар ўртасида тузилган контрактация шартномаси ҳукумат телеграммасига мувофиқ равишда ўзгартирилмаган ёки бекор қилинмаганлигини, ҳамда биринчи бос?ич суди фа?ат бир кунлик жаримани ҳисоблаб ундирганлигини кўрсатган.

Олий хўжалик судининг судлов ҳайъати даъвони тўлиқ рад этишда 1998 йил, 23 январда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жойларга юборилган 9-сонли ҳукумат телеграммасига асосланган. Унда кўрсатилишича пахта заводларининг (жамиятларининг) ўрнатилган тартибга зид равишда жамоа хўжаликлари қошидаги де??он-фермер хўжаликлари билан бевосита контрактация шартномалари тузиш ҳоллари кўпайганлиги, шунинг учун барча аввал тузилган шартномаларни қайта кўриб чиқиб, уларни бекор қилиш ва фақат қишлоқ хўжалик корхоналари билан қайта шартномалар тузиш шартлигини асос қилиб олган. Де??он-фермер хўжаликлари эса шу хўжаликлар ҳисоб-китоб марказлари орқали ҳисоблашишлари лозим бўлган.

Жавобгар "Гиламбоб" пахта қабул қилиш пунктидан қабул қилиб олган пахта ҳосили учун ҳисоб-китобларни ҳукумат телеграммасига асосан олиб борган. Бу ҳолат ўзаро тузилган далолатномалар билан тасдиқланади.

Бироқ ушбу иш бўйича де??он фермер хўжалиги ва пахта заводи ўртасида тузилган 1997 йил 4 мартдаги контрактация шартномаси ҳукумат телеграммаси талаби асосида тартибга солинмаган, яъни бекор қилинмаган. Шу билан бирга 1994 йил 29 августдаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари контрактация шартномаларини тузиш ва бажариш тартиби тўғрисида" ги Низомнинг 1, 8, 10-бандлари талабига кўра 04.03.1997 йилдаги шартнома ўз кучини йўқотмаган, белгиланган тартибда туман маҳсулотлар тайёрлаш ва сифати бўйича давлат назорати рўйхатидан ўтказилган, шу билан бирга иккала томон ҳам шартномани бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақидаги таклиф билан мурожаат қилишмаган. Шу сабабли, фермер хўжалиги етиштирган пахта ҳосили "Гиламбоб" уюшмаси орқали топширилганлигидан катъий назар, шартномавий муносабатлар фермер хўжалиги ва пахта тозалаш заводи ўртасида амалда бўлган.

Даъвогар жавобгар билан тузган шартнома мажбуриятларини ортиғи билан бажариб, давлатга пахта ҳосилини топширган. Жавобгар эса Ғизириқ туман "Гиламбоб" де??он-фермер хўжаликлар уюшмаси билан 1997 йил 10 январда тузган контрактация шартномаси ва унга қилинган иловада "Хушвақт" де??он-фермер хўжалиги кўрсатилган бўлсада, юқорида қайд этилганидек орадан қарийб 2 ой ўтганидан сўнг фермер хўжалиги билан ҳам шартномавий муносабатга киришган.

Бинобарин, Раёсат баён этилганлардан келиб чиқиб, протестни қисман қаноатлантирган ҳолда, Қашқадарё вилоят хўжалик суди апелляция судлов ҳайъатининг 1998 йил 16 октябрдаги қарори мавжуд ҳужжатлар асосида тўғри, қонуний қабул қилинганлиги учун ўз кучида қолдиришни, кассация судлов ҳайъатининг 1999 йил 3 февралдаги қарорини бекор қилишни лозим топди.