Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 111-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2006-53-сон "Ўзбекистон Республикасида микрокредитлашни ривожлантириш лойиҳаларини ва дастурларини амалга ошираётган нотижорат ташкилотларга солиқ солиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 29.12.2006 й. Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.12.2006 й.

N 111

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

29.12.2006 й.

N 2006-53

ҚАРОРИ



"Ўзбекистон Республикасида микрокредитлашни

ривожлантириш лойиҳаларини ва дастурларини

амалга ошираётган нотижорат ташкилотларга

солиқ солиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарор ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида


(2007 йил 18 январда 11-мҳ-сон билан давлат реестридан чиқарилди)



Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 31 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги 225-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 43-44-сон, 430-модда) 2-бандига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2006 йил 24 августда 78, 2006-39-сон билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида микрокредитлашни ривожлантириш лойиҳаларини ва дастурларини амалга ошираётган нотижорат ташкилотларга солиқ солиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (2006 йил 31 август, рўйхат рақами 1620 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 34-35-сон, 356-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.



Молия вазири                                                               Р. Азимов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                      Б. Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 3-сон, 35-модда.