Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.09.1992 й. ПФ-472-сон "Республика "Маҳалла" хайрия жамғармасига маблағ ажратиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

12.09.1992 й.

N ПФ-472



РЕСПУБЛИКА "МАҲАЛЛА" ХАЙРИЯ

ЖАМҒАРМАСИГА МАБЛАҒ

АЖРАТИШ ТЎҒРИСИДА


Тарихан таркиб топган миллий ва маънавий қадриятларни эъзозлаш ва изчил тарғиб қилиш, халқимизнинг энг яхши удум ва анъаналарини кенг оммалаштириш республиканинг маҳаллалари ўртасида маданий ва маърифий ишларни кенг йўлга қўйиш, шунингдек, уларни ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамлаш чораларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон аҳолиси кўп сонли маҳалла фаолларининг республика "Маҳалла" хайрия жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. "Маҳалла" жамғармасини рўйхатга олиш ва унинг фаолият кўрсатиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари билан белгилаб қўйилиши таъкидлансин.


3. Янги ташкил этилган жамғарманинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат қилиб белгилансин:

Ўзбекистон аҳолисининг тарихан таркиб топган удум ва анъаналарини асраш ва бойитишга ҳар томонлама кўмаклашиш;

кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар, етимларга ва ёлғиз қолган қарияларга нисбатан инсонпарварлик ва меҳр-шафқат муносабатида бўлиш ғояларини қилиш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш;

бозор иқтисодиёти шароитида маҳаллаларни ижтимоий, иқтисодий ва маънавий ривожлантиришга кўмаклашиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ичида "Маҳалла" жамғармасини ташкил қилиш ва бу жамғарманинг фаолият кўрсатиш учун зарур бўлган шароитларни яратиш тадбирларини белгиловчи қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1992 й., 11-сон, 438-модда