Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ички ишлар вазирининг 31.05.2011 й. 68-сон "Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.07.2011 й. 2240-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.07.2011 й.

N 2240




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

31.05.2011 й.

N 68


БУЙРУҒИ



Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига

доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида


(2011 йил 15 июлдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сон "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонунига мувофиқ ҳамда йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш ишларини такомиллаштириш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2000 йил 23 апрелдаги 87-сон "Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқишни ташкил этиш" (рўйхат рақами 933, 2000 йил 9 июнь) ҳамда Ҳайдовчилик гувоҳномасига талон бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномаларни (рўйхат рақами 934, 2000 йил 9 июнь) тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 12-сон);

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2006 йил 17 октябрдаги 223-сон "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2000 йил 23 апрелдаги 87-сон буйруғига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 933-1, 2006 йил 21 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 469-модда);

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2006 йил 30 декабрдаги 266-сон "Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқишни ташкил этиш ҳамда Ҳайдовчилик гувоҳномасига талон бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномаларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 933-2, 934-1, 2007 йил 11 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 1-2-сон, 19-модда);

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2008 йил 15 январдаги 14-сон "Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқишни ташкил этиш ҳақидаги йўриқномага қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 933-3, 2008 йил 28 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 5-сон, 21-модда);

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2008 йил 30 майдаги 88-сон "Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқишни ташкил этиш ҳақидаги йўриқномага қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 933-4, 2008 йил 18 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 24-25-сон, 246-модда).


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                         Б. Матлюбов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 27-сон, 286-модда