Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ички ишлар вазирлигининг 03.09.2002 й. 231-сон "Ўзбекистон Республикаси ИИВ тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслар тиббий таъминоти бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.10.2002 й. 1182-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.10.2002 й.

N 1182




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

03.09.2002 й.

N 231


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси ИИВ тергов хибсхоналари

ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган

шахслар тиббий таъминоти бўйича қоидаларни

тасдиқлаш ҳақида


(2002 йил 3 ноябрдан кучга киради)


1. "Ўзбекистон Республикаси ИИВ тергов хибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслар тиббий таъминоти бўйича Қоидалар" тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББ, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБлари бошлиқларига.

а) Қоидаларни тегишли хизматлар ва мутасадди ходимлар билан ўрганиб чиқилиши ва бажарилишини таъминласинлар.

б) Тергов хибсхонаси ва жазони ижро этиш муассасалари тиббиёт ходимларига беморларни қабул қилиш ва даволаш учун хоналар ажратилиши, уларни тиббий-асбоб ускуналар билан жиҳозланиши ўрнатилган тартибда амалга оширилсин.

в) Тергов хибсхонаси ва жазони ижро этиш муассасаларида рўй берган ҳар бир ўлим, юқумли касалликлар, овқатдан заҳарланиш ва бошқа ҳолатлар ҳақида белгиланган тартиб бўйича ахборот берилиши назоратга олинсин.

г) Махсус контингентга ўз вақтида ва тўлақонли тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида тергов хибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасалари тиббиёт ходимларини даволаш - профилактика ишларидан бошқа ишларга жалб қилиш қатьиян тақиқлансин.


3. ИИВ Тиббиёт бошқармасига (С.Толипов) тергов хибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларидаги тиббий таъминотга умумий раҳбарлик қилиш, амалий ёрдам бериш ва назорат ишларини олиб бориш, тиббиёт ходимларини шаходатдан ўтказиш, кўрсаткичларни таҳлил қилиш, юқумли касалликларни олдини олиш ва ўлимни камайтиришга қаратилган тадбирларни олиб бориш вазифалари юклатилсин.


4. Собиқ Иттифоқ Ички ишлар вазирлигининг 1989 йил 17 ноябрдаги 285-сонли ва Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2000 йил 6 апрелдаги 81-сонли буйруқлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазир ички хизмат генерал-полковниги                                         З. Алматов