Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2004 й. 225-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг "Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туман маъмурий-ҳудудий тузилмасини тугатиш тўғрисидаги таклифи ҳақида"ги қарорини бажариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.05.2004 й.

N 225



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ КЕНГАШИНИНГ

"ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕСИНИНГ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БЎЗАТОВ ТУМАН

МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ ТУЗИЛМАСИНИ

ТУГАТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ТАКЛИФИ

ҲАҚИДА"ГИ ҚАРОРИНИ БАЖАРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг "Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туман маъмурий-ҳудудий тузилмасини тугатиш тўғрисидаги таклифи ҳақида" 2004 йил 11 февралдаги 598-II-сон қарорини қатъий амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов тумани тугатилиши билан боғлиқ ташкилий-техник тадбирларни ҳал қилиш бўйича иловага мувофиқ таркибда Республика комиссияси ташкил этилсин.


2. Республика комиссияси (Р.С.Азимов) бир ой муддатда:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда Бўзатов туманини тугатиш ва унинг функцияларини Кегейли ва Чимбой туманлари ҳокимликларига, шунингдек ҳудудий мансубликни ҳисобга олган ҳолда тегишли функционал ва тармоқ бошқарув органларига бериш билан боғлиқ барча зарур ташкилий тадбирлар амалга оширилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2004 йил учун Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой ва Кегейли туманларининг бюджети ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогноз параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда туманнинг давлат ва хўжалик бошқарув органларини тугатиш натижасида бўшаб қоладиган ходимларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ўзгартириш чора-тадбирларини амалга оширсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Республика комиссияси билан биргаликда ташкилий даврда иқтисодиёт тармоқлари, коммунал соҳанинг узлуксиз ва бир маромда ишлашини, аҳолининг ижтимоий масалалари ўз вақтида ҳал этилишини таъминласин.


4. Кегейли ва Чимбой туманлари ҳокимликлари бошқарув аппарати тузилмаси ва бошқарув ходимларининг чекланган сони Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат бошқаруви ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 5 январдаги 2-сон қарорига мувофиқ ҳокимликларнинг тасдиқланган тузилмаси ва бошқарув ходимларининг чекланган сони ҳисобга олинган ҳолда ўзгаришсиз қолиши маълумот учун қабул қилинсин.


5. Белгилансинки, Бўзатов тумани адлия, ички ишлар, прокуратура ва суд органлари ходимларининг сони Чимбой ва Кегейли туманларининг тегишли туман бўлинмаларига қисқартиришсиз қайта тақсимланади, тегишли мол-мулк ва бинолар уларнинг балансида сақланиб қолади.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда икки ой муддатда, кейинчалик статистик база қиёсланишини таъминлаш учун, Чимбой ва Кегейли туманларининг статистика кўрсаткичларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Т.Т. Танибергенов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 11 майдаги

225-сон қарорига

ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов тумани

тугатилиши билан боғлиқ ташкилий-техник тадбирларни

ҳал қилиш бўйича Республика комиссияси

ТАРКИБИ

Азимов Р.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси


Исмоилов У.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари (келишув бўйича)


Танирбергенов Т.Т.

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси


Ахлиддинов Р.Ш.

-

Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари


Акбаров А.А.

-

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг ўринбосари


Жалолов А.А.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


Ҳасанов С.С.

-

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


Хожибеков М.

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари


Зокиров Ф.К.

-

Маданият ишлари вазирининг ўринбосари


Содиқов Х.М.

-

Адлия вазирининг ўринбосари


Абдураҳмонов М.С.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Зокиров Х.А.

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари


Ниёзов Р.С.

-

Мудофаа вазирининг ўринбосари


Холмахмадов А.

-

Бош прокурор ўринбосари


Солиев Н.Л.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари


Маҳмудова Р.С.

-

Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари


Бакирхонов Ф.Ф.

-

"Давархитектқурилиш" қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Ниғматов Ҳ.Ж.

-

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари


Избосаров А.Ф.

-

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг ўринбосари


лавозимига кўра

-

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг раиси


Ғаниев В.С.

-

Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармасининг етакчи мутахассиси, комиссиянинг масъул котиби