Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.2014 й. 48-сон "Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.03.2014 й.

N 48



ШАҲАРЛАР, ШАҲАРЧАЛАР, ҚИШЛОҚЛАР

ВА ОВУЛЛАРНИНГ МАҲАЛЛАЛАРИНИ ТУЗИШ,

БИРЛАШТИРИШ, БЎЛИШ ВА ТУГАТИШ, ШУНИНГДЕК

УЛАРНИНГ ЧЕГАРАЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ВА ЎЗГАРТИРИШ,

УЛАРГА НОМ БЕРИШ ВА УЛАРНИНГ НОМИНИ

ЎЗГАРТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ташкилий асосларини янада такомиллаштириш, миллий ва маънавий қадриятларни мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар, шаҳарлар ҳокимликлари:

ушбу қарор билан тасдиқланган Низом талабларига қатъий риоя этилишини таъминласинлар, бунда маҳаллаларни тузиш ва бўлишга фақат ҳар йили фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари таъминотига тегишли маҳаллий бюджетлар параметрларида кўзда тутиладиган маблағлар доирасида рухсат этилишини назарда тутсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий органлари билан биргаликда 2014-2015 йилларда ушбу қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овуллар маҳаллалари чегараларини белгилаш ишларининг тегишли маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига бажарилишини таъминласинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.И. Икрамов ва Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 10 март, 10-сон, 107-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 3-сон, 18-модда