Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.03.2000 й. 89-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекс котибияти таркибига қўшимча лавозимлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.03.2000 й.

N 89




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ ИЖТИМОИЙ КОМПЛЕКС

КОТИБИЯТИ ТАРКИБИГА ҚЎШИМЧА

ЛАВОЗИМЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Республикада олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маърифий ислоҳотларни ҳамда бу борадаги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва муҳим аҳамиятга эга ижтимоий дастурлар мониторингини амалга ошириш, уларнинг ўз вақтида ва юқори савияда бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари  Ижтимоий комплекс раҳбари котибияти ходимларининг сони икки нафарга оширилсин ва котибият таркибига қуйидаги лавозимлар киритилсин:

Бош мутахассис   -

Маърифий ва мафкуравий тарғибот ишларини мувофиқлаштириш кенгашининг масъул котиби

Бош мутахассис   -

Муҳим ижтимоий дастурлар мониторингини амалга ошириш бўйича масъул

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 17 февралдаги 56-сон қарорининг 9-иловасига тегишли ўзгартиришлар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош Вазири                         Ў. Султонов