Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.05.2002 й. 173-сон "Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида қўшимча равишда шоли экиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.05.2002 й.

N 173



ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВА  ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИДА  ҚЎШИМЧА

РАВИШДА ШОЛИ ЭКИШ ТЎҒРИСИДА


Амударё этагида сув миқдорининг кўпайишини ва жорий йилда Туямўйин сув омборида сув заҳирасининг етарли ҳажмда тўпланишини ҳисобга олиб ҳамда ер ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2002 йил ҳосили учун иловага* мувофиқ қўшимча равишда шоли экиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг шоликорлик хўжаликларини серҳосил ва районлаштирилган шоли навларининг кондицияли уруғлари билан зарур миқдорда таъминласин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда:

қўшимча равишда шоли экиш ҳажмларини шоликорлик хўжаликларига етказсин;

экишни ва экинларни парвариш қилиш агротехника тадбирларини ўз вақтида ўтказиш бўйича зарур ташкилий ва иқтисодий чора-тадбирларни амалга оширсин;

қўшимча равишда товар шоли харид қилиш юзасидан контрактация шартномалари тузишни тугалласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Журабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Юсупов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.