Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.03.2006 й. 42-сон "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида агросаноат фирмалари ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.03.2006 й.

N 42



МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК ВА УЗУМЧИЛИК

СОҲАСИДА      АГРОСАНОАТ      ФИРМАЛАРИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

ЙЎЛГА ҚЎЙИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 9 январдаги ПФ-3709-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек агросаноат фирмаларини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш учун зарур норматив базани яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида агросаноат фирмалари ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компанияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда агрофирмалар, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ҳамда қайта ишлаш корхоналари ўртасида тузиладиган шартномаларнинг тавсия этиладиган шаклларини ишлаб чиқсинлар ва жойларга етказсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 11-сон, 84-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 3, 19-модда.