Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.04.1992 й. ПФ-386-сон "Ўзбекистон Республикаси прокуратураси идоралари ходимларига класс даражалари бериш тартиби тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
08.04.1992 й.
N ПФ-386
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРОКУРАТУРА ИДОРАЛАРИ ХОДИМЛАРИГА
КЛАСС ДАРАЖАЛАРИ БЕРИШ ТАРТИБИ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асослари тўғрисидаги Қонунга мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси прокуратураси идоралари ходимларининг класс даражалари ва уларни бериш тартибини белгилаш тўғрисидаги Низом Олий Кенгаш томонидан қабул қилингунга қадар собиқ СССР прокуратураси идораларида амал қилиб келган класс даражалари сақлаб қолинсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси прокуратураси идораларининг ходимларига класс даражаларини, шу жумладан, адлия катта маслаҳатчиси унвонини бериш - Ўзбекистон Республикасининг прокурори томонидан, 3-классдаги Давлат адлия маслаҳатчиси ва ундан юқори унвонни бериш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1992 й., 6-сон, 252-модда