Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.05.2002 й. 178-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хизмат турар жойлари бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2000 йил 27 январдаги 24-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.05.2002 й.

N 178


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ХИЗМАТ

ТУРАР ЖОЙЛАРИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА" 2000 ЙИЛ 27

ЯНВАРДАГИ 24-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хизмат турар жойлари бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2000 йил 27 январдаги 24-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 7-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 24 майдаги

178-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Хизмат турар жойлари бериш тартиби тўғрисидаги

Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2000 йил 27 январдаги

24-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар

ва қўшимча


1. Қарорнинг 4-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С.Ҳамидов" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н.Тўлаганов" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 2-иловада:

- 14-банддаги "ва профессионал ёнғиндан сақлаш" сўзлари "қўриқлаш ва профессионал ёнғин хавфсизлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

- 16 ва 17-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"16. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг жазоларни ижро этиш муассасаларининг бошлиқлари ва бошлиқ ўринбосарлари.

17. Ички ишлар органларининг хизмат кўрсатиладиган участка ҳудудидаги профилактика бўйича инспекторлари".

- иловага қуйидаги мазмундаги 22-банд қўшилсин:

"22. Қишлоқ жойлардаги алоқа бўлимларининг бошлиқлари ва бошлиқ ўринбосарлари".



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 5, 25-модда.