Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг 10.11.1992 й. 706-XII-сон "Ўзбекистон Республикасининг қисқартма номи тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИ РАЁСАТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.11.1992 й.

N 706-XII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚИСҚАРТМА НОМИ ТЎҒРИСИДА



Халқаро стандартлар ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси номининг аббревиатураси (қисқартмаси)ни қабул қилиш тўғрисидаги мурожаатига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси номининг аббревиатураси - UZB ни жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикасининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                                      Ш. Йўлдошев



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1993 й, 2-сон, 105-модда