Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ички ишлар вазирлигининг 22-сон, Миллий хавфсизлик хизматининг 129-сон "Сурхондарё вилоятининг ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган туман, шаҳар, шаҳарча қишлоқ кенгашлари, темир йўл бекатлари, тайёрагоҳлар ва маъмурий-ҳудудий бўлинмалар рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги 09.12.2010 й. Қарори (АВ томонидан 12.01.2011 й. 1084-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.01.2011 й.

N 1084-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.12.2010 й.

N 22


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИНИНГ

09.12.2010 й.

N 129


ҚАРОРИ


Сурхондарё вилоятининг ҳудудида чегара зонаси

ўрнатилган туман, шаҳар, шаҳарча қишлоқ кенгашлари,

темирйўл бекатлари, тайёрагоҳлар ва маъмурий-ҳудудий

бўлинмалар рўйхатига ўзгартириш киритиш

тўғрисида


(2011 йил 22 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13 мартдаги 68-сон "Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларининг маъмурий-ҳудудий тузилишини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 12-сон, 130-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2001 йил 9 ноябрдаги 5 ва 1-сонли қарори (рўйхат рақами 1084, 2001 йил 16 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 йил, 22-сон) билан тасдиқланган Сурхондарё вилоятининг ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган туман, шаҳар, шаҳарча қишлоқ кенгашлари, темирйўл бекатлари, тайёрагоҳлар ва маъмурий-ҳудудий бўлинмалар рўйхатига иловага* мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Ички ишлар вазири


        

Б. Матлюбов

Миллий хавфсизлик хизмати раиси

Р. Иноятов

*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 1-2-сон, 16-модда.