Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ва ҳудудларининг қисмларини ривожлантиришни режалаштиришга доир ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.06.2014 й. 140-сон қарорига илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 3 июндаги

140-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини

ва ҳудудларининг қисмларини ривожлантиришни

режалаштиришга доир ҳужжатларни ишлаб чиқиш,

келишиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ва ҳудудларининг қисмларини ривожлантиришни режалаштиришга доир ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштиришнинг Бош схемаси (Бош схема) - ҳудудларни жойлаштириш, табиатдан фойдаланиш, умумдавлат аҳамиятига эга бўлган муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тизимларини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари ва йўлларини белгиловчи шаҳарсозлик ҳужжатлари;


умумдавлат аҳамиятига эга бўлган, алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари - умумдавлат аҳамиятига эга бўлган, алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти ҳудудларида, шаҳарсозлик соҳасида жамият, давлат, юридик ва жисмоний шахслар манфаатлари таъминланишини ҳисобга олган ҳолда, уларсиз ушбу ҳудудлардан фойдаланиш мумкин бўлмаган ёки фойдаланиш қийин бўлган шаҳарсозлик фаолиятини тартибга солувчи, шунингдек кўрсатиб ўтилган ҳудудларнинг чегараларини белгиловчи ҳужжатлар;


Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ва ҳудудларининг қисмларини ривожлантиришни режалаштиришга доир ҳужжатлар (режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатлар) - ушбу Низомда назарда тутилган тартибда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ва ҳудудларининг қисмларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатлар, уларга қуйидагилар киради:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида жойлаштиришнинг Бош схемаси;

икки ва ундан кўп минтақалар ҳудудларини ҳамда бошқа ҳудудларни ўз ичига оладиган Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари қисмларини ривожлантиришни режалаштириш схемалари;

Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини режалаштириш схемалари;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ривожлантиришнинг тармоқ схемалари ҳамда муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш лойиҳалари;


икки ва ундан кўп минтақаларни ҳамда бошқа ҳудудларни ўз ичига оладиган Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари қисмларини ривожлантиришни режалаштириш схемалари (шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштиришнинг консолидация қилинган схемалари) - ҳудудларни зоналаштиришни аниқловчи ҳужжатлар, минтақалараро ва минтақавий аҳамиятга эга бўлган жойлаштириш, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларнинг минтақавий тизимларини ривожлантириш, табиатдан оқилона фойдаланиш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш мақсадида ресурслар билан таъминлаш чора-тадбирлари;


Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ривожлантиришнинг тармоқ схемаси - муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш, ҳудудларни хавфли геологик ва гидрогеологик жараёнлардан ҳимоя қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқтисодиёт тармоқларининг ишлаб чиқарувчи кучларини жойлаштиришнинг асосий параметрларини ва режалаштириш ечимларини аниқловчи ҳужжатлар;


муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш лойиҳалари - муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни модернизациялаш ва ривожлантиришнинг асосий параметрларини ва концептуал ечимларини аниқловчи, шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш бўйича аниқ таклифлардан иборат бўлган ҳужжатлар;


Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини режалаштириш схемаси - ҳудудларни зоналаштиришни, тегишли ҳудудда минтақалараро, минтақавий ва қишлоқлараро аҳамиятга эга бўлган аҳоли пунктлари, саноат, қишлоқ хўжалиги, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни жойлаштириш, ривожлантириш тизимларини такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини аниқловчи ҳужжатлар.


3. Умумдавлат аҳамиятига эга бўлган, алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларини режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатлар, шаҳарсозлик ҳужжатлари, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш лойиҳалари (кейинги ўринларда шаҳарсозлик ҳужжатлари деб аталади) умуман республика бўйича шаҳарсозлик сиёсатининг асосий йўналишларини асословчи ва белгиловчи, доимий амал қиладиган ва мунтазам равишда янгилаб бориладиган дастурий, ахборот-таҳлилий ҳужжатлар ҳисобланади.

Шаҳарсозлик ҳужжатлари республика ҳудудларини ташкил этишнинг стратегик йўналишларини, шунингдек яшаш учун қулай муҳит яратиш мақсадида шаҳарлар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг ҳамда қишлоқлараро ҳудудларнинг барқарор ривожлантирилишини таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирларни аниқлайди.

Шаҳарсозлик ҳужжатлари шаҳарсозликни режалаштириш соҳасида ишларнинг оқилона ва ўзаро келишилган тизимини таъминлашда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўзаро ҳамкорлигининг асоси бўлиб хизмат қилади.


4. Шаҳарсозлик ҳужжатларининг асосий мақсади ва вазифалари Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси билан аниқланади.



II. ШАҲАРСОЗЛИК ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ


5. Шаҳарсозлик ҳужжатларини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ривожлантиришнинг тармоқ схемаларидан ташқари, шунингдек муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш манфаатдор вазирликлар ва идоралар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги (кейинги ўринларда Қурилиш вазирлиги деб аталади) томонидан таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ривожлантиришнинг тармоқ схемаларини ҳамда муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, Қурилиш вазирлиги билан келишилган ҳолда, тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан таъминланади.

6. Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тегишли вазирликлар ва идораларнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида амалга оширилади.

Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ривожлантиришнинг тармоқ схемаларини, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиқишни молиялаштириш тегишли вазирликлар ва идоралар маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


8. Шаҳарсозлик ҳужжатларини, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини режалаштириш схемаларидан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ривожлантиришнинг тармоқ схемаларини, шунингдек муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи функциялари Қурилиш вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини режалаштириш схемаларини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи функциялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ривожлантиришнинг тармоқ схемаларини ҳамда муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи функциялари тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан амалга оширилади.


9. "Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ" ДУК шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича бош лойиҳа-қидирув ташкилоти ҳисобланади. "Тошкентбошрежа ЛИТИ" ДУК Тошкент вилоятини режалаштириш схемаларини, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри бўйича муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш лойиҳаларини, умумдавлат аҳамиятига эга бўлган, алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича бош лойиҳа-қидирув ташкилоти ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ривожлантиришнинг тармоқ схемаларини ҳамда муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш бош лойиҳа-қидирув ташкилотлари билан келишув бўйича, ихтисослаштирилган лойиҳа-қидирув ташкилотларини жалб этган ҳолда амалга оширилиши мумкин.


10. Шаҳарсозлик ҳужжатларини лойиҳалаш юзасидан топшириқ, ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ намунавий тузилмага мувофиқ, тегишли равишда Қурилиш вазирлиги, уларни ишлаб чиқишнинг ташаббускорлари бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

11. Тасдиқланган топшириқ асосида лойиҳа-қидирув ташкилоти ишлар дастурини ва календарь-мувофиқлаштириш режасини тайёрлайди, уларда қуйидагилар назарда тутилади:

ушбу Низомга 3, 4, 5 ва 6-иловаларга мувофиқ шаҳарсозлик ҳужжатлари материалларининг тахминий таркиби (график материаллар масштаби билан бирга график ва матнли материаллар рўйхати);

асосий бажарувчилар ва биргаликда бажарувчилар томонидан ишларни амалга оширишнинг муддатлари ва кетма-кетлиги.


12. Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш муддати олдинда турган ишларнинг ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, ишланманинг ташаббускори томонидан аниқланади ва у уч йилдан ошмаслиги керак.


13. Режалаштиришга доир шаҳарсозлик ҳужжатлари мамлакатни, иқтисодиёт тармоқларини ва алоҳида минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг умумреспублика дастурларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.


14. Лойиҳа-қидирув ташкилоти шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишга манфаатдор вазирликлар ва идоралардан мутахассислар ва консультантларни, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларини жалб этиш ҳуқуқига эга.



III. ШАҲАРСОЗЛИК ҲУЖЖАТЛАРИНИ КЕЛИШИШ


15. Шаҳарсозлик ҳужжатлари давлат ва экология экспертизаларидан ўтказилгунгача ҳамда тасдиқлаш учун тақдим этилгунгача манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилиши керак.

Шаҳарсозлик ҳужжатларини манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишишга тақдим этиш - буюртмачига, кўриб чиқиш ва келишишнинг барча босқичларида ҳимоя қилиш - уни ишлаб чиққан лойиҳа-қидирув ташкилотига юкланади.


16. Лойиҳа-қидирув ташкилоти шаҳарсозлик ҳужжатларини кўриб чиқиш учун манфаатдор вазирликлар ва идораларга тақдим этади, улар материаллар олингандан кейин бир ой муддатда ўз хулосаларини берадилар (юборадилар).


17. Шаҳарсозлик ҳужжатларини кўриб чиқиш якунлари бўйича тегишли вазирлик ва идора уларни эътирозларсиз келишади ёки унинг ваколатига бевосита тааллуқли мулоҳазалар ва таклифларни кўрсатган ҳолда уни пухталаштириш учун қайтаради.


18. Келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда Қурилиш вазирлиги мавжуд келишмовчиликларни бартараф этиш учун шаҳарсозлик ҳужжатларини келишилувчи органлар билан бирга муҳокама этишни таъминлаши керак.

19. Қурилиш вазирлиги томонидан, ушбу вазирликлар ва идораларнинг ҳамда, зарурат бўлганда, уларнинг ҳудудий ташкилотлари вакиллари киритиладиган идоралараро комиссияларни ташкил этиш йўли билан айнан бир вақтда шаҳарсозлик ҳужжатларини манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан бирга кўриб чиқиш ташкил этилиши мумкин.

20. Ишлаб чиқилган шаҳарсозлик ҳужжатларига уларни кўриб чиқиш ва келишиш давомида тавсия этилган ўзгартириш ва қўшимчалар, улар тасдиқлаш учун тақдим этилгунгача, лойиҳа-қидирув ташкилоти томонидан киритилади.



IV. ШАҲАРСОЗЛИК ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ


21. Шаҳарсозлик ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида жойлаштиришнинг Бош схемасидан ташқари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини режалаштириш схемалари тасдиқлаш учун киритилгунгача Қурилиш вазирлиги томонидан амалга ошириладиган давлат экспертизасидан ўтади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида жойлаштиришнинг Бош схемаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини режалаштириш схемаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан тузиладиган махсус идоралараро эксперт гуруҳи томонидан ўтказиладиган давлат экспертизасидан ўтказилиши керак. Идоралараро эксперт гуруҳининг ишларини Қурилиш вазирлиги бошқаради.

22. Шаҳарсозлик ҳужжатлари давлат экспертизасининг ижобий хулосаси олинган тақдирда, кўриб чиқиш учун буюртмачи томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгашига киритилади.

Шаҳарсозлик ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши томонидан ўн кун муддатда кўриб чиқилади.


23. Давлат экспертизасининг ижобий хулосаси олинганда ва Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгашида маъқулланганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шаҳарсозлик ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори лойиҳаси тайёрланади, у тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.


24. Шаҳарсозлик ҳужжатлари Қурилиш вазирлиги тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини режалаштириш схемалари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ривожлантиришнинг тармоқ схемалари, шунингдек муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш лойиҳалари бундан мустасно.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини режалаштириш схемалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ривожлантиришнинг тармоқ схемалари ҳамда муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш лойиҳалари тегишли вазирликлар ва идораларнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


25. Шаҳарсозлик ҳужжатларининг асосий қоидалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқлангандан кейин оммавий ахборот воситаларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси интерактив давлат хизматларининг Ягона портали веб-сайтида эълон қилинади.



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


26. Тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга фақат тегишли равишда Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, шунингдек тегишли вазирликлар ва идоралар тақдимномасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг уларга тузатишлар киритиш тўғрисидаги қарорига кўра йўл қўйилади.





Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини

ва ҳудудларининг қисмларини ривожлантиришни

режалаштиришга доир ҳужжатларни ишлаб

чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш

СХЕМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


Қурилиш вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари









Шаҳарсозлик ҳужжатларини тасдиқлаш

Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тўғрисида қарор


>

Шаҳарсозлик ҳужжатларини тасдиқлаш учун киритиш

Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва экспертизадан ўтказиш



<

1









6

^













^

2


^

3

^

4












































































































































V





V






V





V




Лойиҳа-қидирув ташкилоти ("ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК ёки "ТошкентбошрежаЛИТИ" ДУК)

Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш

Вазирликлар ва идоралар

Шаҳарсозлик ҳужжатларини келишиш


Махсус идоралараро эксперт гуруҳи

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида жойлаштиришнинг бош схемасини, шаҳарсозликни режалаштиришнинг консолидация қилинган схемасини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини режалаштириш схемасини экспертизадан ўтказиш


Қурилиш вазирлиги

Умумдавлат аҳамиятига эга, алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ривожлантиришнинг тармоқ схемаларини ҳамда муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларини ривожлантириш схемаларини экспертизадан ўтказиш
































Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши

Шаҳарсозлик ҳужжатларини келишиш





















^




































5












            





Низомга

2-ИЛОВА

      



"ТАСДИҚЛАЙМАН"

_____________________


     


20__йил "___"________

    



"Келишилган"


"Келишилган"

____________________


____________________

20__йил "___"________


20__йил "___"________

      

Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишга

ТОПШИРИҚ

       

Т/р

Асосий маълумотлар ва талаблар номи


Асосий маълумотлар ва

талабларнинг мазмуни


1.

1. Лойиҳалаштирилаётган объектнинг номи.



2.

2. Ишлаб чиқиш учун асос.



3.

Лойиҳалаштириш объектининг асосий тавсифлари, шу жумладан:

а) ҳудуд (минг кв км);

шу жумладан, суғориладиган ерлар (минг кв км);

б) аҳолининг ҳозирги вақтдаги сони (минг киши);

шу жумладан:

шаҳар аҳолиси (минг киши);

қишлоқ аҳолиси (минг киши);

аҳоли пунктлари сони;

шу жумладан:

шаҳарлар (та);

шаҳар посёлкалари (та);

қишлоқ аҳоли пунктлари (та);

в) саноат ишлаб чиқаришининг ихтисослаштирилаётган тармоқлари;

г) қишлоқ хўжалигининг ихтисослаштирилаётган тармоқлари;

д) автомобиль транспорти ва йўлларнинг ҳолати;

е) турар жой фондининг ҳолати;

ж) ижтимоий инфратузилма муассасаларининг ҳолати;

з) дам олиш ва туризм муассасаларининг ҳолати;

и) муҳандислик ускуналарининг ҳозирги вақтдаги ҳолати;

к) қурилиш базасининг ҳозирги вақтдаги ҳолати;

л) бошқа тавсифлари.



4.

Режалаштиришга доир ҳужжатларни амалга оширишнинг ҳисоблаб чиқилган муддатлари:

а) ҳозирги вақтдаги ҳолати;

б) қурилишнинг биринчи навбати;

в) ҳисоблаб чиқилган муддат.



5.

Лойиҳалаш материалларини ишлаб чиқиш ва келишиш қатнашчиларининг таркиби ва уларнинг ўзаро мажбуриятлари.



6.

Лойиҳалаштириш учун дастлабки маълумотлар рўйхати, улар ким томонидан ва қандай муддатларда берилиши керак.



7.

Қуйидагилар бўйича талаблар:

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари;

ҳудудларни архитектура-режалаштириш ва функционал жиҳатдан ташкил этиш;

транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш;

ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;

ҳудудларни муҳандислик жиҳатидан тайёрлаш ва ускуналаш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;

табиат ёдгорликларини, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш;

фуқаро муҳофазасига оид муҳандислик-техник тадбирлар.



8.

Лойиҳалаш объектининг қуйидагилар бўйича қўшимча, пухта ёки ихтисослаштирилган ишланмаларни талаб қиладиган хусусиятлари ва муаммолари:

табиий шароитлар;

экологик вазиятлар;

демографик вазиятлар;

ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш;

ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш;

муҳандислик-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш;

тарихий-маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш;

табиий муҳитни ва шу кабиларни муҳофаза қилиш;

умумий аҳамиятга эга бўлган, алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш.



9.

Босқичлар бўйича ўтадиган материаллар ва хизматлар таркиби (агар улар назарда тутилса).

Намойиш қилинадиган қўшимча материаллар.



10.

Режалаштириш (схемалар) ва асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар тўғрисидаги ҳужжатлар таркибига ҳамда мазмунига қўйиладиган талаблар.



11.

Лойиҳалашни бошлаш ва тугаллаш муддати.



12.

Режалаштиришга доир ҳужжатларни келишиш ва экспертизадан ўтказиш тартиби.



     

Буюртмачидан:



"Келишилган":


Лойиҳа-қидирув ташкилоти раҳбари:


Шаҳарсозлик ҳужжатлари

бош архитектори:


         

Изоҳлар:

1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудларидан жойлаштиришнинг Бош схемасини лойиҳалашга, Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини режалаштириш схемасига буюртмачи томонидан топшириқни Қурилиш бош бошқармаси бошлиғи визалайди, Қурилиш вазирининг ўринбосари келишади, Қурилиш вазири тасдиқлайди ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари келишади.

2. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини режалаштириш схемасини лойиҳалашга буюртмачи томонидан топшириқни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарининг ва вилоят ҳокими ўринбосарининг котибият мудири визалайди, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоят ҳокимининг ўринбосари келишади, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокими тасдиқлайди, Қурилиш вазири келишади.

3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ривожлантиришнинг тармоқ схемаларини лойиҳалашга ҳамда муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш лойиҳаларига буюртмачи томонидан топшириқни вазирлик ва идора бошқармаси бошлиғи визалайди, вазирлик ва идора раҳбарининг ўринбосари келишади, вазирлик ва идора раҳбари тасдиқлайди ҳамда Қурилиш вазири келишади.

4. Умумдавлат аҳамиятига эга бўлган, алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектлари ҳужжатларини лойиҳалашга буюртмачи томонидан топшириқни Қурилиш бош бошқармаси бошлиғи визалайди, Қурилиш вазирининг ўринбосари келишади, Қурилиш вазири тасдиқлайди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси департаменти мудири келишади.





Низомга

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида

жойлаштириш Бош схемаси материалларининг

ТАХМИНИЙ ТАРКИБИ

Т/р

График ва матнли материаллар номи


График

материаллар

масштаби


1.

Ҳолати ва маъмурий-ҳудудий тузилишининг схемаси


1:4 000 000

2.

Жойлаштиришни (мавжуд ҳолатини) режали ташкил этиш


1:500 000

3.

Жойлаштиришни режали ташкил этиш


1:500 000

4.

Табиий ресурслар ва улардан фойдаланиш


1:1 000 000

5.

Жойлаштиришнинг табиий-экологик шартлари


1:1 000 000

6.

Ҳудудлардан қишлоқ хўжалиги учун фойдаланиш


1:1 000 000

7.

Шаҳар ва қишлоқ аҳолиси тиғизлигини тақсимлаш


1:1 000 000

8.

Комплекс муаммоли ареаллар


1:1 000 000

9.

Жойлаштиришнинг ҳудудий-шаҳарсозлик потенциали


1:1 000 000

10.

Транспорт инфратузилмаси


1:1 000 000

11.

Муҳандислик-техник инфратузилма


1:1 000 000

12.

Жойлаштиришни шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантиришнинг таркибий модели


1:1 000 000

13.

Чегарадош туманларда жойлаштиришни ташкил этиш


1:1 000 000

14.

Ёрдамчи, асословчи ва деталлаштирувчи лойиҳа ечимлари материаллари комплекси


эркин

15.

Тушунтириш хати



16.

Асосий қоидалар ва техник-иқтисодий кўрсаткичлар



       

Изоҳлар:

Санаб ўтилган асосий материаллар учун жойлаштириш Бош схемасининг асословчи лойиҳа ечимлари материаллари комплекси бажарилади.

График материаллар масштаби бўлим бўйича тақдим этилган тўлиқ ахборотлар талабларига мувофиқ аниқланади.

Лойиҳа ечимларини иллюстрацияловчи ва деталлаштирувчи схемалар ҳамда бошқа материаллар қўшимча равишда бажарилиши мумкин.






Низомга

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини

режалаштириш схемаси материалларининг

ТАХМИНИЙ ТАРКИБИ

Т/р

Бўлимлар номи


График

материаллар

масштаблари


1.

Ҳозирги вақтда фойдаланиш ва функционал зоналаштириш схемаси


1:1 000 000

2.

Ҳудудларни комплекс баҳолаш схемаси


1:1 000 000

3.

Ҳудудларни иқтисодий баҳолаш схемаси


1:1 000 000

4.

Ҳудудларни лойиҳавий ташкил этиш ва функционал зоналаштириш концепцияси


1:1 000 000

5.

Ҳисоблаб чиқилган муддат учун ҳудудларни ташкил этиш ва функционал зоналаштириш схемаси


1:500 000

6.

Ҳудудларни ўрта муддатли давр - 10 (25) йил учун ташкил этиш ва функционал зоналаштириш схемаси


1:500 000

7.

Оралиқ даврлар учун функционал зоналар ҳудудларидан фойдаланиш режимлари схемаси


1:1 000 000

8.

Ҳудудларнинг муҳандислик таъминоти схемаси


1:500 000

9.

Транспортни ташкил этиш схемаси


1:500 000

10.

Тушунтириш хати



11.

Асосий қоидалар ва техник-иқтисодий кўрсаткичлар



12.

Асословчи, иллюстрацияловчи ва деталлаштирувчи материаллар ва схемалар


эркин

       

Изоҳ:

Асословчи, иллюстрацияловчи ва деталлаштирувчи схемалар ва материаллар эркин масштабда ва ҳажмда қўшимча равишда бажарилади, шу жумладан:

экзоген геологик жараёнлар ва зилзилаларга бардошлилик;

ҳозирги вақтда табиий муҳитнинг ифлосланиши ва бузилиши;

ер усти ва ер ости сув ресурслари;

ўрмон ресурслари;

минерал-хом ашё ресурслари;

ҳудудлардан қишлоқ хўжалиги учун фойдаланиш;

табиий-қишлоқ хўжалиги потенциали;

энергия таъминоти шарт-шароитлари ва ресурслари;

қишлоқ жойларда жойлаштириш шарт-шароитлари;

маъмурий-ҳудудий тузилиши;

иқлим бўйича зоналаштириш.






Низомга

5-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини

режалаштириш схемалари материалларининг

ТАХМИНИЙ ТАРКИБИ

Т/р

Бўлимлар номи


График

материаллар

масштаби


1.

Қорақалпоғистон Республикаси (вилоят)нинг республикадаги жойлашиш схемаси


1:1 000 000

2.

Ҳудудларни комплекс баҳолаш схемаси


1: 100 000

1: 200 000


3.

Ҳудудлардан ҳозирги вақтда фойдаланиш ва уларни функционал режалаштиришни ташкил этиш


1:100 000

1:200 000


4.

Ҳудудларни архитектура-режалаштириш ва ижтимоий жиҳатдан ташкил этиш


1:100 000

1:200 000


5.

Транспорт инфратузилмаси


1:100 000

1:200 000


6.

Ҳудудларни муҳандислик жиҳатидан ускуналаш


1:100 000

7.

Ҳудудларни муҳандислик жиҳатидан тайёрлаш схемаси


1:100 000

1:200 000


8.

Ҳудудларнинг экологик ҳолати схемаси, ҳозирги вақтдаги аҳволи ва прогнози


1:100 000

1:200 000


9.

Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни ва маданий мерос объектларини жойлаштириш схемаси


1:200 000

10.

Фуқаролик муҳофазаси бўйича муҳандислик-техник тадбирлар схемаси


1:1 000 000

1:500 000


11.

Тушунтириш хати



12.

Асосий қоидалар ва техник-иқтисодий кўрсаткичлар



13.

Асосий лойиҳа ечимлари (асосий қоидалар учун) кўрсатилган ҳолда лойиҳа режасининг схематик чизмаси


эркин

       

Изоҳлар:

Муҳандислик жиҳатидан ускуналаш схемасини алоҳида тармоқ схемалари тарзида бажаришга йўл қўйилади.

Асословчи, иллюстрацияловчи ва деталлаштирувчи лойиҳа ечими схемалари ва материаллари қўшимча равишда бажарилиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий вилоятларининг суғориладиган зонаси учун ҳудудларнинг ҳозирги вақтдаги ҳолатини ва лойиҳа режасини 1:100 000 масштабда, барча ҳудуд учун эса - 1:300 000 масштабда бажариш тавсия этилади.






Низомга

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси,

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар

ҳудудларини ривожлантириш тармоқ схемалари,

муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни

ривожлантириш лойиҳалари материалларининг

ТАХМИНИЙ ТАРКИБИ

Т/р

Бўлимнинг номи


График

материаллар

масштаби


1.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятнинг Ўзбекистон Республикаси таркибидаги жойлашиш схемаси


1:1 000 000

2.

Ҳудудлардан ҳозирги вақтда фойдаланиш ва уларни функционал режалаштиришни ташкил этиш


1:100 000

1:200 000


3.

Ҳудудларни архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш


1:100 000

1:200 000


4.

Муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни режали ташкил этишнинг йиғма схемаси


1:100 000

1:200 000


5.

Транспорт инфратузилмаси


1:100 000

1:200 000


6.

Ҳудудларни муҳандислик жиҳатидан ускуналаш


1:100 000

7.

Ҳудудларни муҳандислик жиҳатидан тайёрлаш схемаси


1:100 000

1:200 000


8.

Ҳудудларнинг мавжуд экологик ҳолати схемаси


1:100 000

1:200 000


9.

Юз бериши мумкин бўлган техноген ва экологик талофатларни акс эттирган ҳолда ҳудудларнинг прогнозланаётган экологик ҳолати схемаси


1:100 000

1:200 000


10.

Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни ва маданий мерос объектларини жойлаштириш схемаси


1:200 000

11.

Фуқаро муҳофазаси бўйича муҳандислик-техник тадбирлар схемаси


1:1 000 000

1:500 000


12.

Тушунтириш хати



13.

Асосий қоидалар ва техник-иқтисодий кўрсаткичлар



14.

Асосий лойиҳа ечимларини (асосий қоидалар учун) кўрсатган ҳолда ҳудудларни архитектура-режавий ташкил этишнинг схематик чизмаси


эркин

        

Изоҳлар:

Муҳандислик жиҳатидан ускуналаш схемасини алоҳида тармоқ схемалари тарзида бажаришга йўл қўйилади.

Асословчи, иллюстрацияловчи ва деталлаштирувчи лойиҳа ечими схемалари ва материаллари қўшимча равишда бажарилиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий вилоятларининг суғориладиган зонаси учун ҳудудларнинг ҳозирги вақтдаги ҳолатини ва лойиҳа режасини 1:100 000 масштабда, барча ҳудуд учун эса - 1:300 000 масштабда бажариш тавсия этилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 9 июнь, 23-сон, 270-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 6-сон, 57-модда