Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.03.1995 й. 90-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.03.1995 й.

N 90



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида давлат архитектура-қурилиш назорати бошқармаси тўғрисидаги ва Давлат идорадан ташқари экспертиза бошқармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 1995 йил 26 январдаги 19-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:


СССР Министрлар Советининг "Корхоналар, бинолар ва иншоотлар қурилиши (реконструкция қилиниши) учун тузилган лойиҳалар ва сметаларнинг экспертизасини яхшилаш тўғрисида" 1973 йил 4 майдаги 291-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1973 йил 21 майдаги 211-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1973 й., 5-сон, 33-модда);


СССР Министрлар Советининг "Қурилишдаги лойиҳа-смета ишини янада такомиллаштириш ва экспертиза ҳамда муаллифлик назорати ролини ошириш тўғрисида" 1985 йил 28 январдаги 96-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1985 йил 27 февралдаги 113-сон қарорининг 4, 5, 7-9, 11-14, 16-бандлари;


Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1986 йил 21 февралдаги 82-ф фармойиши;


СССР Министрлар Советининг "Республика ва маҳаллий бошқарув органларига қарашли корхоналар, бинолар ва иншоотларни қуриш учун лойиҳа ва сметаларни экспертиза қилишни такомиллаштириш тўғрисида" 1987 йил 23 июлдаги 841-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1987 йил 10 сентябрдаги 373-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1987 й., 9-сон, 51-модда) 1-бандининг охирги хатбоши, 4-банди, охирги хатбошидан ташқари, 6, 8-10-бандлари;


Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1987 йил 20 ноябрдаги 478-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1987 й., 12-сон, 74-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон ССР Ҳукуматининг қарорларига киритиладиган ўзгартиришларнинг 1 ва 2-бандлари.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Муталов



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 3-сон, 9-модда