Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.05.2013 й. 150-сон "Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.05.2013 й.

N 150



ҚУРИЛИШ СОҲАСИДА РУХСАТ

БЕРУВЧИ ТУСДАГИ ҲУЖЖАТЛАРНИ

БЕРИШ ТАРТИБОТЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

МУДДАТЛАРИ ВА ҚИЙМАТИНИ БЕЛГИЛАШДА

ТАБАҚАЛАШТИРИЛГАН ЁНДАШУВ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон Фармонини бажариш юзасидан, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, бинолар ва иншоотларни қуриш учун дастлабки-рухсат берувчи ва шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлашда рухсат берувчи тартиботлар муддатлари ва қийматини қисқартириш, шаҳарсозлик фаолияти соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш, шунингдек объектларни қуришга рухсатномалар бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 2-сон, 13-модда) 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;

ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 10 июнь, 23-сон, 301-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 5-сон, 33-модда