Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 01/19-26/27-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 55-сон "Биржа савдоларига қўйиладиган, шу жумладан, такроран қўйиладиган маҳсулотларнинг ҳажмларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 31.12.2013 й. Қарори (АВ томонидан 21.01.2014 й. 2178-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.01.2014 й.

N 2178-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

31.12.2013 й.

N 01/19-26/27


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.12.2013 й.

N 55


ҚАРОРИ



"Биржа савдоларига қўйиладиган, шу жумладан,

такроран қўйиладиган маҳсулотларнинг ҳажмларини

ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 46-47-сон, 521-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 2-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2010 йил 7 декабрдаги 16-сон, 106-сон "Биржа савдоларига қўйиладиган, шу жумладан, такроран қўйиладиган маҳсулотларнинг ҳажмларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга (рўйхат рақами 2178, 2011 йил 7 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 1-2-сон, 14-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Хусусийлаштириш, монополиядан

чиқариш ва рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитаси раиси

А. Абдуҳакимов

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

     





Қарорга

ИЛОВА



"Биржа савдоларига қўйиладиган, шу жумладан,

такроран қўйиладиган маҳсулотларнинг ҳажмларини

ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарор муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 5-сон, 57-модда), 2008 йил 4 мартдаги 36-сон "Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 10-11-сон, 60-модда) қарорларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 2-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлиги қарор қилади:".


2. Низомнинг 1-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Ушбу ўзгартиришлар "Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси" ОАЖ билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 27 январь, 4-сон, 54-модда