Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.12.1994 й. 629-сон қарорига 2-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 29 декабрдаги

629-сон қарорига

2-ИЛОВА


ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон

Республикаси Миллий комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси, бундан кейин Комиссия деб аталади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этилган ҳукумат ташкилоти ҳисобланади.

Комиссия ўз ишларини ЮНЕСКО устав қоидалари, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги қонунчилиги асосида ташкил этади.

Комиссия юридик шахс ҳисобланади, ўз муҳрига эга бўлади.



I. КОМИССИЯСИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


1. Республика вазирликлари ва идораларининг Ўзбекистон Республикасида ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириб бориш Комиссиянинг асосий вазифаси ҳисобланади.

2. Қуйидагилар Комиссия фаолияти ва халқаро ҳамкорлигининг асосий соҳалари ҳисобланади:

таълим;

гуманитар, табиий фанлар;

маданият;

оммавий ахборот ва коммуникациялар.


3. Комиссия зиммасига қуйидаги асосий функциялар юклатилади:

ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО тадбирларида ҳамда лойиҳаларида Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, ташкилотлари ва мутахассисларининг қатнашиши тўғрисида ЮНЕСКОнинг котибиятига ҳамда минтақавий бўлинмаларига, АЙСЕСКО Бош дирекциясига таклифлар тайёрлаш ва киритиш;

таълим, Фан, маданият ва ахборот соҳасида минтақавий, субминтақавий ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича ЮНЕСКОнинг, АЙСЕСКО Бош дирекцияси минтақавий бюроси ва марказлари билан мунтазам консультациялар ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО тадбирларини тайёрлаш ва ўтказишда қатнашиш;

ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО томонидан чақириладиган Бош конференция ҳамда бошқа ҳукуматлараро кенгашларни тайёрлашга ва ўтказишга кўмаклашиш;

ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО дастурларини ишлаб чиқиш ва бажаришда Ўзбекистон Республикасининг миллий, ҳукумат ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотларининг иштирокини рағбатлаштириш;

ЮНЕСКО, АЙСЕСКО Бош дирекцияси котибиятида ва минтақавий бўлинмаларида ишлаш учун республика мутахассислари резервини шакллантириш.


II. КОМИССИЯ ТАРКИБИ


4. Комиссянинг раиси, раис ўринбосари, масъул котиби ва аъзолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар.


5. Комиссия таркибига вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва муассасалар, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, шунингдек, атоқли фан, маданият ва таълим арбоблари киритилади.



III. КОМИССИЯ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


6. Комиссиянинг умумий мажлиси йилига 1 марта ўтказилади, бунда Комиссия раисининг ва масъул котибининг Комиссия ишчи гуруҳлари ва котибиятининг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари тингланади, Комиссиянинг истиқболидаги фаолияти муҳокама қилинади ҳамда котибиятнинг ва Комиссиянинг келгуси даврдаги иш режалари тасдиқланади.


7. Комиссиянинг умумий мажлислари ўртасидаги даврда барча ишларга ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия раёсати раҳбарлик қилади.


8. Раёсат йилнинг ҳар чорагида камида бир марта мажлис ўтказади.


9. Раёсат таркиби Комиссиянинг биринчи умумий ташкилий мажлисида сайланади.


10. Масъул котиб бошқарадиган котибият Комиссиянинг доимий ишлайдиган ижро этувчи органи ҳисобланади.



IV. КОМИССИЯ КОТИБИЯТИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


11. Комиссия котибияти зиммасига қуйидаги функциялар юклатилади:

ЮНЕСКО котибияти ва АЙСЕСКО Бош дирекцияси, ЮНЕСКО ҳузуридаги консультатив мақомга эга бўлган комиссиялар ва ЮНЕСКО ҳамда АЙСЕСКОга аъзо давлатларнинг Миллий комиссиялари билан ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириб бориш;

Комиссиянинг, унинг ишчи органларининг иш режаларини тайёрлашни ва уларнинг бажарилишини назорат қилишни таъминлаш;

ЮНЕСКО ва АЙСЕСКОнинг вақтли нашрларида республика фуқаролари, ташкилотлари, муассасаларининг Фан, таълим ва маданият масалалари бўйича асарлари ва бошқа материалларини чоп этишга кўмаклашиш;

ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО ҳомийлигида ўтказиладиган халқаро тадбирни тайёрлаш ва амалга оширишда ташкилотларга ёрдам кўрсатиш;

республика ташкилотларининг таклифлари асосида Фан, маданият ва таълим бўйича дастурларни тайёрлаш ва уларни Комиссиясига кўриб чиқиш учун киритиш;

ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО тадбирларида иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси вакилларини танлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

ЮНЕСКО котибиятида ва унинг минтақавий бўлинмаларида, шунингдек АЙСЕСКО Бош дирекциясида ишлаш учун экспертлар сифатида республика мутахасисларини танлаш бўйича таклифлар тайёрлаш.


V. КОМИССИЯНИНГ МОЛИЯВИЙ МАБЛАҒЛАРИ


12. Комиссиянинг молиявий маблағлари қуйидагилар ҳисобига шаклланади:

ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО Бош дирекцияси котибиятининг маблағлари;

Комиссия котибиятини таъминлашга ажратиладиган бюджет маблағлари;

корхоналар, банк ташкилотлари, тижорат тузилмалари ва шу кабилардан тушумлар;

ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО йўли билан ўтказиладиган тадбирларни ташкил этиш натижасида олинадиган тушумлар.

13. Комиссянинг пул маблағларини унинг раиси тасарруф этади.