Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 108-мҳ-сон, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 11-сон “Почта тўловининг давлат белгилари давлат коллекцияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 21.04.2015 й. Қарори (АВ томонидан 27.04.2015 й. 2077-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.04.2015 й.

N 2077-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

21.04.2015 й.

N 108-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

21.04.2015 й.

N 11


ҚАРОРИ



Почта тўловининг давлат белгилари

давлат коллекцияси тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 февралдаги ПФ-4702-сон "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 февралдаги ПҚ-2293-сон "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2010 йил 13 январдаги 10-8/125, 1-ҚҚ-сон қарори (рўйхат рақами 2077, 2010 йил 4 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 5-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Почта тўловининг давлат белгилари давлат коллекцияси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазири

Х. Мирзахидов

Маданият ва спорт ишлари вазири в.в.б

Б. Ахмедов

        





Қарорга

ИЛОВА



Почта тўловининг давлат белгилари

давлат коллекцияси тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2 ва 10-бандларидаги "Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 3-банддаги, 14-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 16-банддаги "Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг" деган сўзлар "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 11-бандда:

биринчи хатбошисидаги "Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг" деган сўзлар "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "очиқ акциядорлик жамияти (ОАЖ)" деган сўзлар "акциядорлик жамияти (АЖ)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 12-банддаги "ОАЖ" деган қисқартма "АЖ" деган қисқартма билан алмаштирилсин.


5. Ушбу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда "Ўзбекистон почтаси" АЖ билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 4 май, 17-сон, 211-модда