Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 25.07.2011 й. 12-ю-сон "Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларининг 3-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 02.08.2011 й. 2219-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.08.2011 й.

N 2219-1




ЎЗБЕКИСТОН

АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

25.07.2011 й.

N 12-ю


БУЙРУҒИ



Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш

қоидаларининг 3-иловасига ўзгартириш

киритиш ҳақида


(2011 йил 12 августдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 166-сон "Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 236-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директорининг 2011 йил 22 февралдаги 1-ю-сон буйруғи (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 16-сон, 167-модда) билан тасдиқланган Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларининг 3-иловасидаги "Давлат патент идораси" деган сўзлар "Интеллектуал мулк агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бош директор                                                                  Х. Мухитдинов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 31-сон, 332-модда