Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 25.08.2009 й. 266-сон "Почта алоқасида франкирлаш машинасидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.09.2009 й. 2008-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
19.09.2009 й.
N 2008
ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА
АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ
БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
25.08.2009 й.
N 266
БУЙРУҒИ
Почта алоқасида франкирлаш машинасидан
фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида
(2009 йил 29 сентябрдан кучга киради)
Умумжаҳон почта иттифоқи ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси "Почта алоқаси тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 17-сон, 209-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Почта алоқасида франкирлаш машинасидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бош директор А. Арипов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 39-сон, 426-модда.