Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 13.03.2006 й. 81-сон "Берилган радиочастоталар тўғрисидаги ахборотни ҳисобга олиш, тизимлаштириш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.04.2006 й. 1557-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.04.2006 й.

N 1557


ЎЗБЕКИСТОН

АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

13.03.2006 й.

N 81

БУЙРУҒИ



Берилган радиочастоталар тўғрисидаги ахборотни

ҳисобга олиш, тизимлаштириш ва сақлаш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2006 йил 13 апрелдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Радиочастоталар спектри тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 215-сон қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Берилган радиочастоталар тўғрисидаги ахборотни ҳисобга олиш, тизимлаштириш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтганидан ўн кун кейин кучга кирган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур буйруқ кучга кирган кундан бошлаб амалдаги РЧДКнинг 2001 йил 15 ноябрь 3-сон қарори билан тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида (2001 йил 22 ноябрь, рўйхат рақами 1086-сон билан) рўйхатдан ўтган Берилган радиочастоталар тўғрисидаги ахборотни ҳисобга олиш, тизимлаштириш ва сақлаш тўғрисидаги Низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш Бош директор ўринбосари М.М. Сангилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш

агентлиги Бош директори                                                     А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 14-сон, 119-модда.