Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 01-8/3348-сон, Ташқи ишлар вазирлигининг 05/14886-сон, Ички ишлар вазирлигининг 14/258-сон, Милий хавфсизлик хизматининг 15/2061-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/20-21-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 16/2-7728-сон "Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет эллардан олиб кириш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этишда вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 02.12.2005 й. Қарори (АВ томонидан 23.12.2005 й. 1532-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.12.2005 й.

N 1532


ЎЗБЕКИСТОН

АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИНИНГ

02.12.2005 й.

N 01-8/3348


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

02.12.2005 й.

N 05/14886


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

02.12.2005 й.

N 14/258


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИНИНГ

02.12.2005 й.

N 15/2061

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

02.12.2005 й.

N 01-02/20-21

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

02.12.2005 й.

N 16/2-7728

ҚАРОРИ



Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали

қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш

ҳамда чет эллардан олиб кириш тартибига риоя қилиниши

устидан назоратни ташкил этишда вазирлик ва идораларнинг

ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида


(2006 йил 2 январдан кучга киради)


"Радиочастота спектри тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси кодекси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон "Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотларни узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ва 2004 йил 7 майдаги 215-сон "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ, ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет эллардан олиб кириш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этишда вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.


3. Мазкур қарор кучга киритилган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни эксплуатация қилиш, олиш, ишлаб чиқариш ва сотиш тартибига риоя қилиниши бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги низом (1999 йил 27 июль, рўйхат рақами 781) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш

агентлиги бош директори

     

А. Арипов

Ташқи ишлар вазири

Э. Ғаниев

Ички ишлар вазири

З. Алматов

Милий хавфсизлик хизмати раиси

Р. Иноятов

Давлат божхона қўмитаси раиси

Б. Матлюбов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

      

       

*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 51-сон, 382-модда.