Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 25.08.2004 й. 286-сон "Ўзбекистон Республикаси телевидение ва радио эшиттириш дастурларини узатиш ҳамда тарқатиш хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 15.09.2004 й. 1409-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.09.2004 й.

N 1409




ЎЗБЕКИСТОН

АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

25.08.2004 й.

N 286


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси телевидение ва радио

эшиттириш дастурларини узатиш ҳамда тарқатиш

хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2004 йил 25 сентябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Телекоммуникациялар тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, радиоэшиттириш ва телевидение дастурларини узатиш, тарқатиш, ташкил қилиш ва шакллантириш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солиш мақсадида, БУЮРАМАН:


1. "Ўзбекистон Республикаси телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини узатиш ҳамда тарқатиш хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги низом" иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан 10 кун муддат ўтгандан кейин кучга кириши белгилаб қўйилсин.


3. Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган ҳамда радиоэшиттириш ва телевидение дастурларини тарқатиш, узатиш, ташкил қилиш ва шакллантириш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар ўз фаолиятларида ушбу Низом қоидаларига қатъий риоя қилишлари белгилаб қўйилсин.



Алоқа ва ахборотлаштириш

агентлиги бош директори                                          А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 37-сон, 415-модда.