Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 25.04.1997 й. 413-I-сон "Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.04.1997 й.

N 413-I




"ЭНЕРГИЯДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ

ТАРТИБИ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини "Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида"ги Қонунга мувофиқлаштирсин, вазирликлар ва идоралар ўзларининг ушбу Қонунга зид бўлган норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари "Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида"ги Қонунга мувофиқлаштирилгунига қадар Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонун ҳужжатларининг ушбу Қонунга зид бўлмаган қисми қўлланилаверади.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                      Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1997 й., N 4-5, 119-модда