Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.2014 й. 164-сон "Нефтни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.06.2014 й.

N 164



НЕФТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ

МАҲСУЛОТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Нефтни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Ўздавнефтгазинспекция", "Ўзбекнефтгаз" МХК манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.

Вазирликлар ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 30 июнь, 26-сон, 313-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 6-сон, 64-модда