Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 15 январда 594-сон билан рўйхатга олинган, ЎзР МВ ва ДСҚ 27/99-02-сон билан тасдиқлаган Эркин валюта алмаштириладиган валюта хариди учун йиғим тўлаш тартибининг 2.1-банди 2-хатбошисига Тушунтириш (АВ томонидан 26.02.1999 й.да 650-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.02.1999 й.

N 650

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

03.02.1999 й.

N 28


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

ТОМОНИДАН

03.02.1999 й.

N 99-16


ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Тушунтириш рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан

1999 йил 15 январда 594-сон билан рўйхатга олинган,

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитаси 27/99-02-сон билан тасдиқлаган

Эркин валюта алмаштириладиган валюта хариди

учун йиғим тўлаш тартибининг 2.1-банди 2-хатбошисига

ТУШУНТИРИШ


Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси тушаётган сўровлар муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ тушунтириш беради.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси 1999 йил 8 январда 27/99-02-сон билан тасдиқлаган Эркин алмаштириладиган валюта хариди учун йиғим тўлаш тартибининг 2.1-банди 2-хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан кафолатланган, ваколатли банкларнинг хорижий кредитлари, валюта кредитлари бўйича асосий қарзини узиш ва фоизларни тўлаш учун валютани харид қилиш ва хорижий валюта харидига доир операциялар учун йиғимдан озод этишни назарда тутади.



“Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва

идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси”, 1999 йил, 2-сон