Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилоят ҳокимининг 09.01.2002 й. 7-сон "Тошкент вилояти 2002 йил асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва маҳаллий бюджетининг параметрлари башорати тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

09.01.2002 й.

N 7




ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ 2002 ЙИЛ АСОСИЙ

МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

ВА МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИНГ

ПАРАМЕТРЛАРИ БАШОРАТИ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси 2002 йил асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджетининг параметрлари башорати тўғрисида"ги 490-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси 2002 йил асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджетининг параметрлари башорати тўғрисида"ги 490-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.


2. Вилоятнинг 2002 йилги:

- бюджетининг даромадлар ва харажатлар тақсимоти 1-иловаси; Маҳаллий ва вилоят бюджетларининг даромад ва харажатлари миқдори, дотация ҳажмлари, 2-иловаси;

- Тошкент вилояти маҳаллий бюджетларига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёри, 3-иловаси;

- Маҳаллий ва вилоят бюджетларининг айланма касса маблағларининг режасини тақсимоти. 4-иловаси тасдиқлансин.


3. Вилоят Молия бошқармасига ҳудудлар бўйича барча солнқ ва тўловларни тўлиқ тушишини таҳлил қилиб, биринчи даражали (иш ҳақи ажратмалар билан, нафақа, стипендия ва уларга тенглаштирилган тўловлар) харажатларни тўлиқ молиялаштириш шарти билан тегишли бюджетларга ажратиладиган дотация миқдорларига аниқлик киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Вилоят Молия бошқармасига маҳаллий бюджетдан амалга ошириладиган қўшимча харажатлар, "Бюджет тизими тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ бюджет маблағлари ва бюджет олувчилар харажатлари асосли равишда қисқартирилшни бўйича таклифларни вплоят хокимлигига киритиш вазифаси юклатилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси асосида, 2002 йил 1 январдан:

- Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларга, юридик ва жисмоний шахсларга 2002 йил учун белгиланган қатъий солиқ миқдорлари 5 - 6-иловалари;

- Маҳаллий давлат бошқарув органлари томонидан жорий этиладиган маҳаллий солиқ ва йиғимлар миқдорлари 7-илова тасдиқлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси 2002 йил асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджетининг параметрлари башорати тўғрисида"ги 490-сонли қарори билан:

- 2002 йил 1 январдан бошлаб, маҳаллий бюджет параметрларида кўзда тутилган харажатлар мақсадли схемаларни расмийлаштириш орқали молиялаштиришга йўл қўйилмаслиги;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорининг 4-банди муддати 2005 йил 1 январгача узайтирилиб, бюджет ташкилотлари ҳодимларини ижтимоий ҳимоялашга йўналтириладиган маблағ улуши 25 фоизгача кўпайтирилиши кўзда тутилганлиги;

- Маҳаллий хокимият органларининг маъсулиятини ва манфаатдорлигини ошириш, тасдиқланган бюджет харажатларини ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштиришни таъминлаш мақсадида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ атроф муҳитни ифлослантирганлиги ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштиргани учун йиғимлар, экология солиғи, кичик корхона ҳамда микро фирмалар учун ягона солиқ, юридик шахс мақомига эга бўлмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг даромад солиғи, тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турлари билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган чегараланган (фиксированный) солиғи; пиво, ўсимлик ёғи, гилам ва гилам маҳсулотлари, биллур ва ундан тайёрланган ёритиш асбоблари, мебель, видео-аудио аппаратуралари, ҳўжалик ва атир совун, кумушдан тайёрланган ошхона анжомлари учун акциз солиқлари тўлиқ ҳажмда. маҳаллий бюджетларга умдирилиши белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


7. Тошкент вилояти Ҳокимлиги Молия бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг билдиришномаларига мувофиқ бюджетнинг даромад ва харажат қисмларига ўзгартириш киритишга рухсат берилсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокими муовини А.Р. Йўлдошев зиммасига юклатилсин.



Вилоят ҳокими                                                                           У. Мирзақулов






Тошкент вилоят ҳокимининг

2002 йил 9 январдаги

7-сонли қарорига

1-ИЛОВА



2000 ЙИЛДА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ БЎЙИЧА

МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТНИНГ ДАРОМАДЛАР

ВА ХАРАЖАТЛАР ТАҚСИМОТИ

(вилоят бюджети)

минг сўмда

ДАРОМАДЛАР

СУММА

Юридик шахслардан олинадига даромад (фойда) солиғи


5 423 977

Барча мулк шаклидаги кичик корхоналар учун ягона солиқ


0

Жисмоний шахслар даромадига солинадига солиқ


6 271 037

Тадбиркорлик фаолияти бтлан шуғулланувчи жисмоний ва юридик шахслар даромадига солинадиган солиқ


0

Қўшилган қиймат солиғи


12 812 806

Акциз солиғи, жами


10 584 881

Шу жумладан:



- ароқ

2 206 124


- коньяк

85 500


- қувватсиз вино

7 212


- қуввати оширилган вино

541 044


- шампан виноси

13 860


- пиво

3 011 000


- гилам ва гилам маҳсулотлари

11 700


- ўсимлик ёғи

4 141 828


- мебел

18 700


- хўжалик сувини

530 048


- гуруч - ёрмаси

17 865


Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

0


Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

0


Ер солиғи

0


Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ

0


Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

0


Экология солиғи

0


Инфротузилмани ривожлантириш солиғи

734 646


Давлат божи

0


Жарималар

0


Йўл патрул хизмати йиғимлари

0


Дехқон бозорларидан бир марталик йиғим

0


Махаллий солиқлар ва йиғимлар

0


Жисмоний шахслар томонидан транспорт воситалари учун

0


Датация


- 7 133 614

ЖАМИ

28 693 733



ДАРОМАДЛАР

СУММА

1.

Ижтимоий-маданий тадбирларга харажатлар-жами

8 277 871



жумладан:



1.1

маориф


6 268 091

1.2

соғлиқни сақлаш ва спорт


1 498 262


- соғлиқни сақлаш

1 497 821



- спорт

441


1.3

фан, маданият оммавий ахборот воситалари

92 607



- маданият

69 103



- фан

23 504


1.4

ижтимоий таъминот

418 911


2.

Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш харажатлари

2 961 527



ундан:



- 16 ёшгача болалари бор оилалар ва нафақа

0


- кам даромадли оилаларга бериладиган моддий ёрдам

0


- Қайнарсой қароргохи "Сувокава" ишлаб чиқариш бошқармаси

97 308



-Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташкилотлари

152 415



- Ободонлаштириш

285 000



- Коммундренаж

55 111



- Боғишамол

0


4.

Марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштиришга харажатлар

10 283 000


5.

Давлат хокимияти ва бошқарув органларини сақлаш

302 258



- Давлат бошқарув идоралари

301 456


- Ижтимоий кўникма марказалари

802


6.

Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларини сақлаш

166 782


7.

Заҳира жамғармаси

288 217


8.

Бошқа харажатлар

4 934 882



- имтиёзли контингентдаги кишиларни бепул ташиганлик

0


- Чернобил фалокатини бартараф этишда қатнашганлар

0


- Давлат мукофотларини тўлаш бўйича харажатлар

172


- мудофаа мажмуи, хуқуқни муҳофаза қилиш органларининг

2 701 610


- чет эл кредитларини қоплаш (Ўзагромашсервис)

2 233 100


ЖАМИ


28 693 733





Тошкент вилоят ҳокимининг

2002 йил 9 январдаги

7-сонли қарорига

6-ИЛОВА



Тадбиркорлик фаолият билан шуғулланувчи

юридик шахслар ва фуқароларга 2002 йил

учун белгиланган қатъий солиқ миқдорлари

ЖАДВАЛИ


Тартиб

рақами


Фаолият турларининг

номлари

Солиқ

тўловчилар


Бир ой учун қатъий солиқ

миқдори (энг кам иш

ҳақи баробарида)


Вилоят

шаҳарлари

учун


Туман, шу

жумладан

қишлоқ

жойларда


I

Сартарошлик хизмати (маникюр, педикюр ва косметика) кўрсатиш, (ҳар бир жиҳозланган жой учун)


Юридик ва жисмоний шахслар




1

Эркаклар салонида



6

4

2

Аёллар салонида



8

6

3

Маникюр, педикюр ва косметика хизмати кўрсатиш



4

3

II

Бильярд ўйинлари ташкил қилиш (ҳар бир ўйин столи учун)


Юридик ва жисмоний шахслар


9

6

III

Умумий овқатланишни ташкил этиш


Жисмоний шахслар




1

Ўз хонадони, ижарага олинган ва махсус ажратилган жойларда миллий таомлар тайёрлаб сотиш (ҳар бир ўтириш жойи учун)



2,7

1,8

2

Умумий овқатланиш жойларида идиш ювиш, хизмат кўрсатиш ва ёрдамчи хизматчилар фаолиятига



2

2

IV

Қисқа муддатга автомобил тўхташ жойи



45 сўм

30 сўм

V

Ҳар хил автоматларда ўйинлар ташкил этиш (ҳар бир дона ўйин автомати учун)





1

Болалар автомат ўйинларини ташкил этиш (ҳар бир дона ўйин автомати учун)


Юридик ва жисмоний шахслар


1,8

1,2

2

Бошқа автомат ўйинлар. Шу жумладан пул ютуқли автомат ўйинларини ташкил этиш (ҳар бир дона ўйин автомати учун)


Юридик ва жисмоний шахслар


8,4

5





Тошкент вилоят ҳокимининг

2002 йил 9 январдаги

7-сонли қарорига

7-ИЛОВА



Тошент вилояти давлат бошқарув органлари томонидан

жорий этиладиган маҳаллий солиқ ва йиғимлар

МИҚДОРЛАРИ

Солиқ турлари


Миқдори


Инфраструктурани ривожлантириш учун солиқ


Корхона ихтиёрида қоладиган соф фойдадан 8%

Реклама солиғи


Кўрсатилган хизмат суммасидан 15%

Автотранспорт воситаларини юридик ва жисмоний шахслар томонидан қайта сотиш учун солиқ


Тузилган битим қийматидан 17%

Жисмоний шахсларнинг истеъмоли учун солиқ



Транспорт воситалари учун истеъмол қилинадиган бензин ва дизел ёқилғиси учун солиқ


1 литр учун 20 сўм

Транспорт воситалари учун истеъмол қилинадиган суюлтирилган газ учун солиқ


1 кг учун 17 сўм

Савдо солиқ билан шуғулланиш ҳуқуқи бериш учун йиғим


Бир ой савдо қилиш учун энг кам иш ҳақининг 1 баробари миқдорида


Савдо сотиқ билан шуғулланиш ҳуқуқи бериш учун лицензия йиғими



Спиртли ичимликларга


Бир ой савдо қилиш учун энг кам иш ҳақининг 2 баробари миқдорида


Тамаки маҳсулотларига

Бир ой савдо қилиш учун энг кам иш ҳақининг 1 баробари миқдорида


Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларни рўйхатдан ўтказиш учун йиғим


энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдорида

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказиш учун йиғим


энг кам иш ҳақининг 1 баробари миқдорида