Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 29.08.2001 й. "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2001 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.08.2001 й.



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

БЮДЖЕТИНИНГ 2001 ЙИЛ БИРИНЧИ

ЯРИМ ЙИЛЛИГИДАГИ ИЖРОСИ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2001 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2001 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлансин.

Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2001 йил биринчи ярим йиллигининг даромад қисми 100,2 фоизга бажарилди, харажатлар қисми 99,1 фоизни ташкил қилди, айни пайтда тақчиллик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тасдиқлаган кўрсаткичлардан ошмади.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мамлакат макроиқтисодий ва молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадларида иқтисодиётнинг барча тармоқларини эркинлаштиришга, кичик ва ўрта бизнес субъектларини, хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган дастурлар бажарилишини таъминласин, бунда маҳаллий хомашё ва материаллар асосида экспортга мўлжалланган ва импорт ўрнини боса оладиган маҳсулотлар ишлаб чиқараётган корхоналарга алоҳида эътибор қаратсин.


3. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қатъий тежамкорликка риоя этиш ҳамда давлат маблағларидан унумли фойдаланиш, шунингдек, бюджет интизомини мустаҳкамлаш ва бюджет маблағларидан ўзга мақсадларда фойдаланилишига йўл қўймаслик юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                          Э. Халилов