Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 14.12.2000 й. 157-II-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2001 йилга мўлжалланган Давлат бюджети тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.12.2000 й.

N 157-II



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

2001 ЙИЛГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ДАВЛАТ

БЮДЖЕТИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган, муҳокама давомида Олий Мажлис депутатлари билдирган таклиф ва мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда қўшимча равишда ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг 2001 йилга мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йилга мўлжалланган Давлат бюджети бюджет тақчиллигининг юқори даражаси (давлат мақсадли фондларисиз) ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,5 фоиз миқдорида белгиланган ҳолда маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

кадрлар тайёрлаш, соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ва мамлакат хавфсизлигини таъминлаш дастурларини устувор тарзда молиялаштиришга алоҳида эътибор қаратган ҳолда макроиқтисодий ва молиявий барқарорлик янада мустаҳкамланишини, фаол инвестиция сиёсати ўтказилишини, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилишини таъминласин;

давлат бюджетининг тақчиллигини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг кредитлари, давлат қимматли қоғозларини жойлаштиришдан ва давлат мулкини хусусийлаштиришдан олинадиган даромадлар жалб этилишини назарда тутсин.


3. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бюджетга тўловлар тўлиқ тушишини, харажатлар маҳаллий бюджетлардан ўз вақтида молиялаштирилишини ва давлат маблағларидан мақсадга мувофиқ фойдаланилиши устидан қаттиқ назорат қилинишини таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки 2001 йилда Давлат бюджетининг тақчиллиги ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 0,5 фоиз доирасида қопланишини назарда тутсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                    Э. Халилов