Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 30.08.2000 й. 111-II-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2000 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.08.2000 й.

N 111-II

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

БЮДЖЕТИНИНГ 2000 ЙИЛ БИРИНЧИ ЯРИМ

ЙИЛЛИГИДАГИ ИЖРОСИ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2000 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2000 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлансин.

Маълумот учун қабул қилинсинки, 2000 йилнинг биринчи ярим йиллигида бюджетнинг даромадлари унинг харажатларидан 9,8 миллиард сўм миқдорида ортиқ бўлишига эришилди ёки Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 1 фоиз миқдорида профицит билан ижро этилди.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси макроиқтисодий ва молиявий барқарорликка эришиш мақсадида иқтисодиётнинг барча соҳаларида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва эркинлаштириш дастурининг бажарилишини таъминласин, бунда корхоналарни хусусийлаштириш, давлат тасарруфидан чиқариш ва акциядорлаштириш дастурларини бажаришга, шунингдек кичик ва ўрта бизнес субъектларини ривожлантириш ва рағбатлантиришга алоҳида эътиборни қаратсин.


3. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бюджет интизомини мустаҳкамлаш ва давлат маблағларини сарфлашда қатъий тежамкорликка риоя этишга доир зарур чора-тадбирларни кўрсинлар.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                         Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 2000 й., 7-8-сон, 203-модда